Latest news

23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  29 22:55Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол". Таркиблар аниқ!  17 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  1 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  1 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   11 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  13 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5

Превью. "Барселона" мўжизага қодирми? News

Превью. "Барселона" мўжизага қодирми?

Европа чемпионлар лигасининг ничорак финал доирасидаги яна иккита тўқнашувнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.


Ўтган сафар Парижда шармандали мағлубиятни қабул қилиб олган "Барселона" "Камп Ноу"да ПСЖ билан ҳисоб-китоб қилиб олишга шайланган. Лиссабонда эса "Бенфика" "Боруссия Д" устидан ўзи учун керакли, яъни 1:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирганди. Томас Тухель шогирдлари бугун "Сигнал Идуна Парк"да тафовутни йўққа чиқаришга, чорак финал чиптасини қўлга киритишга бор кучларини сарф этишади.

"Барселона" - ПСЖ тўқнашувида кўп масала биринчи ўйиндаёқ ҳал этилгандек. Лекин "Барселона" футболчилари, мураббийлар штаби ҳамда мухлислари ҳали чорак финал йўлланмасидан умидларини узишмаган. Улар ҳам "Арсенал" ишқибозлари сингари мўъжиза руй беришига ишониб "Камп Ноу"даги баҳсни кутишмоқда. "Барселона" ўз уйидаги ўйинларда йирик ҳисобда ғалаба қозониши одатий ҳолат ҳисобланади. Бу уларнинг қўлларидан келадиган иш. Лекин бу ҳисобдаги ғалабалар асосан Ла Лига доирасидаги учрашувларда ҳамда ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидаги нисбатан кучсизроқ жамоаларга қарши баҳсларда кузатилади. Ҳозирги "Барселона" Ла Лигада "Сельта" ёки "Алавес" сингари жамоаларни ўзи истаган ҳисобда тор-мор келтириши мумкин. Лекин Унаи Эмери қўл остидаги ПСЖни "Камп Ноу"да уятли ҳолатга тушириб қўйиши бирмунча қийин вазифа. Мавсум якунига етганидан кейин жамоадан кетишини маълум қилган Луис Энрике албатта бу баҳсда барча имкониятларни ишга солишга уриниб кўради.


"Барселона"га камида тўртта гол ва ўз дарвозаси даҳлсизлиги керак бўлади. Каталонияликлар нафақат камида тўртта гол уришлари муҳим, балки ўз дарвозалари қулфини бузмасликка ҳам ниҳоятда катта эътибор қаратишлари зарур. Акс ҳолда барча қилинган ёки урилган голлар ҳавога учиб кетиши аниқ. ПСЖ биргина гол уриб, ўйиндаги мавжуд кичик интригани ҳам йўққа чиқариши осон. Истаймизми-йўқми, "Барселона" ҳакам ҳуштаги янграши билан ҳужумга ўтишга мажбур бўлади. Бу эса ПСЖга ҳужумда анча кенглик тақдим этиши табиий. Парижликлар сафида эса барча чизиқларда юқори савиядаги ва юксак маҳоратли футболчилари, ижрочилар етарли. Қисқа қилиб айтиладиган бўлса, "Барселона" бажарилиши ниҳоятда қийин бўлган вазифани уддалашга уриниб кўради. ПСЖ эса чорак финал чиптасини қўлга киритиш учун "Камп Ноу" майдонида 90 дақиқа муносиб тўп суриши керак бўлади.

"Барселона"га шунчаки ғалаба эмас, балки ўта йирик ҳисобдаги ғалаба зарур. ПСЖни эса мағлубият, дуранг ёки ғалаба ҳам қаноатлантиради.

"Барселона" "Камп Ноу"да мўжиза қайд этиши учун ПСЖ ниҳоятда бўш ва ўзининг энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказиши лозим.

Бу жуфтликда кўп нарса маълум. Фақат расмий тасдиқ бўлиши учун яна 90 дақиқа кутишга тўғри келади. Айнан шу вақт оралиғида "Барселона" фантастик "камбэк"ни содир этишга имконияти бор. Уддалай олса, "Камп Ноу"да 8-март  байрами яна байрамга уланиб кетади.

Дортмундда эса "Боруссия Д" Португалиядаги ўйин шунчаки тасодиф бўлганини исботлашга ҳаракат қилади. Лиссабондаги учрашувда катта ташаббус ва устунликка эга бўлган Тухель жамоаси якунда биргина гол эвазига мағлубиятга учраганди. "Арилар" эса юзага келган бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана олишмаганди. Камида белгиланган пенальтидан ҳам самара чиқара олишмаганди. "Бенфика" майдонидаги аламли учрашув туфайли ҳам "Боруссия"нинг кўзи қонга тўлган. Жамоанинг кайфияти юқори. Ўтган ҳафтада чемпионат доирасида "Байер" тор-мор келтирилди. "Сигнал Идуна Парк"да йиғиладиган мухлислар энди жабрдийда ролида "Бенфика"ни кўришни жуда исташмоқда ва бунга ишонишмоқда ҳам.



Европа чемпионлар лигаси

Нимчорак финал. Жавоб ўйинлари.
"Барселона" - ПСЖ
"Камп Ноу" стадиони.
Бош ҳакам
: Дениз Айтекин (Германия).
Биринчи учрашув: (0:4)

"Боруссия Д" - "Бенфика"
"Сигнал Идуна Парк" стадиони.
Бош ҳакам
: Мартин Аткинсон (Англия).
Биринчи учрашув: (0:1)

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика