Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Превью. "Атлетико" - ПСВ News

Превью. "Атлетико" - ПСВ

Бугун тунда "Атлетико" ва ПСВ ўртасида Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин ҳақида 5 та факт:

  • Диего Симеоненинг сўзларига кўра, ПСВ қарши ҳужум ва стандартларда яхши ҳаракат қилади
  • ПСВ сўнгги 25 учрашувда 1 маротаба мағлуб бўлган; "Атлетико" кетма-кет саккиз ўйинда мағлубият нималигини билмайди
  • Антуан Гризманн Эйндховендаги учрашувдан сўнг Примеродаги барча учрашувларда гол урди
  • Люк де Йонгнинг дисквалификацияси якунланди, аммо Гастон Перейро баҳсни ўтказиб юборади
  • Эйндховендаги биринчи ўйин нурсиз дуранг билан якунланган, Гастон Перейро 68-дақиқада жамоасини бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур қилган
Тахминий таркиблар:

"Атлетико": Облак; Хуанфран, Хименес, Годин, Филипе Луис; Коке, Габи, Карраско, Ньигес; Гризманн, Ф. Торрес.

Ўйнамайди: Тьягу (жароҳат), Савич (жароҳат)

ПСВ: Зут; Ариас, Брума, Морено, Виллемс; Гуардадо, Преппер, ван Гинкел; Нарсингх, де Йонг, Локадия.

Ўйнамайди: Перейро (дисквалификация), Поульсен (жароҳат).

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне:

Жамоа жуда ажойиб холатда. Сўнгги учрашувларни яххши ўтказди ва сешанба куни ҳам шундай бўлишига умид қиляпмиз. Гризманн ишончни оқлашда давом этишига ишонаман. Бу гап бутун жамоага тегишли. Бу сафар рақибдан битта кўп гол уришимиз зарур.

4-3-3 схемасида ўйнамоқчимиз, кучли томонларимиздан унумли фойдаланишга уриниб кўрамиз. ПСВ қарши ҳужумларда кучли, жамоа юқори тепмда ўйнайди, иккинчи чизиқ футбочилари омадли ҳаракат қилишади. ПСВнинг стандартлари ҳам хавфли. Люк де Йонг меҳмонларнинг асосий етакчиси.

ПСВ бош мураббийи Филип Коку:

Биз бир неча маротаба катта ареналарда грандларга қарши майдонга тушганмиз. Атмосфера футболчиларга қўшимча куч бериши керак, трибуналар хатто уларга қарши бўлса ҳам. Бу арена жуда жўшқин ва Диего Симеоне келганидан сўнг стадион янада жонланди.

Биз кейинги босқичга йўл олмоқчимиз ва баҳс тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлишига ҳам қарши эмасмиз. Фақат ҳимояланмасдан, футбол ўйнаш лозим. Бор кучимизни ишга соламиз. Бу бизнинг имкониятимиз, осон бўлмайди, лекин ўзимизга ишонишимиз керак. Ғалаба ёки дуранг учун курашиш зарур.

Сўнгги учрашувлар

"Атлетико" - "Депортиво" 3:0 (Ньигес 18, Гризманн 60, Корреа 83)

ПСВ - "Херенвеен" 1:1 (те Вреде 53; де Йонг 56)

Сўнгги натижалар (барча турнирлар)

"Атлетико": ҒҒҒҒДД

ПСВ: ДҒҒДҒҒ


Биласизми?

"Атлетико" Голландия клубларига қарши барча (4) икки учрашувли баҳсларда имкониятни бой берган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика