Latest news

15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  1 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3

Превью. "Андижон" - "Бухоро" News

Превью. "Андижон" - "Бухоро"

"Андижон" клуби бу мавсумдаги илк уй ўйинини "Бухоро"га қарши ўтказади.
«Андижон» (Андижон) – «Бухоро» (Бухоро)
18 апрель 2015. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: В. Валицкий.
УзПФЛ вакили: Р. Черников.

“Андижон” ва “Бухоро” олий лигада жами 40 бора тўқнаш келишган. Шулардан 11тасида андижонликлар ғолиб бўлишган, 17 ўйинда бухороликлар ғалабани тантана қилшиган. Ўзаро ўйинларда 12 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бухоро” фойдасига 64:52 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 63 очкони, “Андижон” эса 45 очкони қўлга киритган.

“Андижон”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:1. Қизиғи “Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда “Андижон” устидан энг йирик ғалабаси ҳам 6:1.

Ўтган мавсум водийда ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Ойбек Нурбоев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, Расул Раҳмонов рақиб дарвозасига гол урганди – 2:0. “Бухоро” ўз майдонидаги ўйинда Улуғбек Бақоев, Предраг Вуйович ва Жамшид Ҳасановнинг голлари эвазига йирик ҳисобда зафар қучган – 3:0.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.05.2014 «Андижон» – «Бухоро»  2:0
24.03.2012 «Андижон» – «Бухоро»  1:2
23.10.2011 «Андижон» – «Бухоро»  2:2
07.08.2009 «Андижон» – «Бухоро»  2:1
19.04.2008 «Андижон» – «Бухоро»  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт :  “Андижон” мезбонлик қилган ўйинларнинг 10тасида майдон эгалари муваффақият қозонишган. 5та ўйинда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган. Яна 5та учрашувда “Бухоро” водийдан ижобий кайфиятда қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика