Latest news

04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  4 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  6 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Превью. "Андижон" - "Олмалиқ" News

Превью. "Андижон" - "Олмалиқ"

"Олмалиқ" клуби 12-турда "Андижон" меҳмони бўлади.

«Андижон» (Андижон) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
16 июнь 2016. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: М. Исмиилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Андижон” ҳамда “Олмалиқ” олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. “Олмалиқ” 8 марта, “бургутлар” 4 марта ғолиб чиққан, иккита баҳсда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Олмалиқ” фойдасига 26:19ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Андижон” 14, “Олмалиқ” 26 очкони қўлга киритган.

“Андижон”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:2. “Олмалиқ”нинг ўзаро ўйинларда андижонликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1.

Ўтган мавсум дастлабки даврада томошабинлар 5та голнинг гувоҳига айланишган. Жаҳонгир Абдумўминов, Ислом Иномов ва Неманья Йованович мезбонлар сафида, Абдумалик Абдуллаев ҳамда Иброҳим Отахонов меҳмонлар таркибида гол уришганди – 3:2. Водийда эса 6та гол урилган. Мезбонлар сафида Иқбол Акрамов, Рустам Аъзамов гол уришган, “Бухоро”да эса Шавкат Саломов, Алишер Шоғуломов, Саламат Қутибоев ва Неманья Йованович тўп киритишган – 2:4.

Андижонда ўтган барча учрашувлар:
15.08.2015 «Андижон» - «Олмалиқ» 2:4
22.08.2014 «Андижон» - «Олмалиқ» 1:1
27.10.2012 «Андижон» - «Олмалиқ» 1:4
05.08.2011 «Андижон» - «Олмалиқ» 1:0
14.03.2010 «Андижон» - «Олмалиқ» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз уйида ўтказган 7та ўйиннинг 4тасида ғолиб бўлган. Икки марта (2012 ва 2015 йил) “Олмалиқ” сафардан ғалаба билан қайтган. Битта ўйин дуранг билан тугаган. Охирги учта учрашувда “бургутлар” ўз майдонларида бу рақибни умуман мағлуб эта олишмаган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика