Превью. "Андижон" - "Локомотив"
11 mar 2016 09:00
News
Превью. "Андижон" - "Локомотив"
«Андижон» (Андижон) – «Локомотив» (Тошкент)
11 март 2016. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Усмонов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
“Андижон” ва “Локомотив” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 11та ўйинда ғолиб бўлишган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган. 4 учрашувда эса “бургутлар” зафар қучишган. Тўплар нисбатида ҳам “Локо” олдинда - 31:19. Ўзаро ўйинларда “темирйўлчилар” 36 очкони, “Андижон” эса 15 очкони қўлга киритган.
“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.
2015 йил биринчи даврада “Локомотив” Санжар Шоаҳмедов ва Салим Мустафоевнинг голлари эвазига ғалаба қозонганди – 2:0. Водийда кечган учрашувда мезбонлар сафида Анвар Бердиев, меҳмонлар сафида Темур Кападзе ва Санжар Шоаҳмедов гол урганди – 1:2.
Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
25.09.2014 «Андижон» - «Локомотив» 1:2
12.09.2014 «Андижон» - «Локомотив» 1:2
14.09.2012 «Андижон» - «Локомотив» 0:1
01.05.2010 «Андижон» - «Локомотив» 2:0
01.03.2009 «Андижон» - «Локомотив» 0:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Андижон” ўз майдонидаги 3та учрашувда 3 очко соҳибига айланган. Бир бор дуранг қайд этилган. Қолган 5та баҳсда “Локомотив” водийдан ғалаба билан қайтган. Охирги уч учрашувда “темирйўлчилар” Андижонда уч бор ғолиб бўлишган.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments