Превью. "Ал Араби" — ОКМК: Гуруҳ йўланмаси учун баҳс превьюси
21 aug 2023 16:50
News
Превью. "Ал Араби" — ОКМК: Гуруҳ йўланмаси учун баҳс превьюси
Осиё Чемпионлар лигаси, плей-офф саралаш босқичида ОКМК Доҳада Қатарнинг "Ал Араби" жамоаси меҳмони бўлади.
"Ал Араби" жамоаси 1952-йилда ташкил топган. "Ал Араби" 7 карра Қатар чемпиони, 9 карра Қатар кубоги, 6 карра мамлакат суперкубоги ва Қатар лига кубоги соҳиби ҳисобланади.
Жамоа ўтган мавсум Қатар юлдузлар лигасида ОЧЛ плей-офф босқичига йўлланма берувчи 2-ўринни эгаллаган. Яқинда бошланган мавсумда эса бўлажак рақибимиз, чемпионат 1-тури доирасида "Ал Шамал"га қарши учрашувда дуранг (1:1) қайд этди.
Ҳозирда "Ал Араби" жамоасини маҳаллий мураббий Юнус Али бошқаради. Таркибда Рафиня Алкантара, Абду Диалло, Арон Гуннарссон ва Умар Ал Сома сингари таниқли футболчилар тўп тепади.
"Ал Араби" — ОКМК учрашуви 22 август куни Доҳадаги "Ал Тумама" стадионида маҳаллий соат билан 20:30да, Тошкент вақти билан эса 22:30да старт олади
Link :
Source : ОКМК матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments