Превью. Абрамов Левченкога қарши!
10 mar 2024 11:27
News
Бу икки клуб ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 48 марта тўқнаш келишган. Фарғона клуби 32 та учрашувда, Самарқанд жамоаси 12 та баҳсда зафар қучган. Яна 4 та ўйинда дуранг кузатилган. "Нефтчи" бу клуб дарвозасига 91 та гол урган ва 42 та гол ўтказиб юборган.

Самарқандда ўтган 24 та учрашувнинг тенг ярмида "Нефтчи" сафардан ғалаба билан қайтган. Фарғона клуби охирги марта "Динамо" уйидан 2015 йилги мавсумда ғалаба билан қайтган. Ундан кейин ўтган иккита учрашувда Самарқанд клуби ўз майдонида ютқазмаган.
"Динамо" Суперлигани сафарда "Навбаҳор"дан учралган мағлубият билан бошлади - 1:3. "Нефтчи" эса сафарда "Сўғдиёна"дан устун келди - 2:1.
"Динамо" майдонида ўтган охирги 5 та учрашув:
30.04.2022 "Динамо" – "Нефтчи" 1:1
08.11.2017 "Динамо" – "Нефтчи" 1:0
25.09.2015 "Динамо" – "Нефтчи" 0:1
17.10.2014 "Динамо" – "Нефтчи" 0:0
08.11.2013 "Динамо" – "Нефтчи" 2:0

"Динамо" - "Нефтчи"
10.03.2024, 17:15
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров.
Қанот ҳакамлари: Дилшод Жуманиёзов, Артём Калинин.
Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов.
ВАР ҳаками: Рустам Лутфуллин.
АВАР ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Назоратчи: Тимур Галеев.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments