Latest news

23:45Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва Турғунбоев Истанбулда "Бешиктош" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:45А Серия. "Рома" ва Шомуродов Туринда "Ювентус" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 23:45Лига 1. "Лилль" ва ПСЖ ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:19Бир-икки, бир-икки...  5 23:17"Реал" — "Бетис". Таркиблар маълум  3 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  13 22:26Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 22:25Лига 1. "Монако" - "Ланс" 1:1, Ҳусанов Минамино ва Балогунга қарши  2 22:09Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитойдаги мусобақага йўл олмоқда. Сафар олдидан видео репортаж  1 21:55АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  66 21:33"Спартак" Туркия терма жамоаси футболчиси учун саккиз миллион евро таклиф қилди  1 21:03КХДРнинг ёпиқ ўтган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  1 20:00"Ланс" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди  12 19:40АПЛ. "Челси" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни енголмади, "Тоттенхэм" эса сафарда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  7

Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси. Мавсум бошланиши буни тасдиқлайди (“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” ўйини учун превью) News

Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси. Мавсум бошланиши буни тасдиқлайди (“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” ўйини учун превью)

Европада футбол мавсуми бошланди.

Агар ҳозиргача кўпчилик лигаларда алоҳида сенсациялар кузатилмаган бўлса, Премьер-лига ўз натижалари билан ҳайратда қолдиради. Бу ҳақиқатан ҳам дунёнинг энг яхши лигаси.

Ўзингиз учун хулоса қилинг. Бундеслигада "Бавария" учта турда учта ғалаба қозонди ва умумий тўплар фарқи 15:1. Мюнхенликлар ёзда жиддий кучайганини инобатга олсак, уларнинг Германиядаги навбатдаги чемпионлиги шубҳасиз қолди.

Испанияда "Реал Мадрид" ишончли бошлади (иккита ўйинда иккита ғалаба). "Барселона" биринчи турда қоқилган бўлса-да, аммо ажойиб таркибга эга. Ла Лигадаги чемпионлик тақдири катта эҳтимол билан айнан "қаймоқранглилар" ва каталонияликлар ўртасидаги баҳсда ҳал бўлади.

Италияда “Наполи” ва “Интер” пешқадамлик қилмоқда. Яқин атрофда А Сериянинг амалдаги чемпиони – “Милан”. Фаворитлар қаторига “Юве” ва “Рома”ни ҳам киритиш мумкин, аммо бу рўйхатдаги кимдир, албатта, масофанинг ўртасига яқинроқ тушади.

Франциядаги вазият худди Германиядагидек: у ерда “ПСЖ” дастлабки уч турда учта ғалабага эришган ҳолда рақибларини янчиб ташламоқда. Парижликлар 17 та гол уришган бўлса-да, ўз дарвозасидан бор-йўғи 3 марта ўтказиб юборишган.

Премьер-лигада-чи? Ҳозирча - тўлиқ чалкашлик ва футбол ғалабаси.

Якшанба куни "Лидс" бу ёзда энг кўп пул сарфлаган "Челси"га ҳеч қандай имконият қолдирмади (200 миллион евродан ортиқ). Бироқ, на Стерлинг, на Кулибали, на  Кукурелья “Элланд Роад”даги "аристократлар"га ёрдам беришмади. “Лидс” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишини ҳеч ким тасаввур қилмаган бўлса керак.

"Ньюкасл" деярли иккинчи сенсацияни яратди. "Манчестер Сити"га қарши ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо Пеп Гвардиола танаффусда жамоасини жонлантирди. Ўйин жанговар дуранг билан якунланди - 3:3. Аммо "Ньюкасл" уч очко ололмаганига қарамай, бу ўйин учун таҳсинга лойиқ. "Қарғалар"нинг биринчи бўлимдаги ҳаракатлари - ҳурматга лойиқ.

Бу ерга “Арсенал”нинг кутилмаган раҳбариятини қўшамиз, улар устидан чемпионлик учун даъвогар сифатида жиддий қабул қилишдан кўра, кўпроқ масхара қилишга одатланган. Ҳа, “канонирлар” ҳали топ-клублар билан ўйнамаган, лекин ўтган мавсумда ҳам бундай вазиятда жамоа очко йўқотган бўларди. Микель Артета ҳақиқатан ҳам "Арсенал"га устунлик қилишни ўргатди.

Чемпионат стартидаги “Манчестер Юнайтед”нинг фиаскоси ва “Ливерпул”нинг иккита дуранг қайд этиши ҳақида нима дейиш мумкин. Эрик тен Хаг шогирдлари “Брайтон”га ютқазишга (1:2) ва “Брентфорд”дан жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборишга муваффақ бўлди. “Ливерпуль” ҳам “Фулхем” (2:2) ва “Кристал Пэлас” (1:1) билан дуранг ўйнаб, кутилмаганда очко йўқотди. Бугун эса мерсисайдликлар ва “қизил иблислар” ўзаро тўқнаш келади. Шимоли-ғарбий дерби - "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги қарама-қаршилик шундай номланган.

Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси эканлигига кўпроқ далил керакми? У ерда ҳеч ким рақиб сафидаги юлдуз номларидан чўчиган фаворит остига "йиқилиб" тушмайди. Ахир футболни нархлар ва клублар бюджети эмас, балки оддий инсонлар ўйнайди. Лекин негадир бошқа лигаларда бундай натижалар жуда кам учрайди.


Николай Егоричев 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика