Latest news

20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  0 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 0:1 (матнли трансляция)  10 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  0 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  2 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  18 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  6 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0

Предраг Вуйович: “Тиббий марказдан рухсат беришмаганидан сўнг Сербияга қайтишга мажбур бўлдим” News

Предраг Вуйович: “Тиббий марказдан рухсат беришмаганидан сўнг Сербияга қайтишга мажбур бўлдим”

Мавсум бошида “Андижон” га келиб қўшилган Предраг Вуйович иккинчи даврада жамоасига ёрдам бера олмаяпти.

Бунга сабаб футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмаганидир. Сербиялик футболчи билан куни-кеча алоқага чиқдик ва ўзаро салом-аликдан сўнг ундан бу борада яна сўрадик.

- Сербияда тиббий кўрикдан ўтдим. Барчаси жойида. Аммо тиббий марказдан рухсат беришмади. Рухсат беришмас экан, Ўзбекистонда нима ҳам қиламан. Тиббий марказдагилар Сербияда кўрикдан яхши ўтсанг сенга рухсат берамиз дейишганди. Аммо барибир йўқ дейишди. Менга рухсат беришмаётгани ачинарли, аммо нима ҳам қила оламан. Бош мураббий Эдгар Гессни ҳам клубдан кетди деб эшитдим, менга шундай дейишди.

- “Андижон” билан ноябрь ойининг сўнгги кунигача амалда шартномам мавжуд. Айни дамда уйда оила даврасидаман. Албатта ўзим якка тартибда спорт формамни йўқотмаслик мақсадида шуғулланиб турибман. Айни дамда менга бир қатор таклифлар бўлмоқда. Ливан клубларидан бири қизиқиш билдирмоқда. Кўрамиз воқеалар ривожи қандай тус оларкин – дейди Предраг Вуйович.

Исломбек Рустамбеков.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика