Предраг Роган: "Бу ғалаба футболчилар ва мухлисларники"
25 apr 2022 22:26
News
Предраг Роган: "Бу ғалаба футболчилар ва мухлисларники"
- Йигитлар ўзларига совға тайёрлашди. Улар уч ой давомида бу ғалаба учун тайёрланишди. Ҳатто мағлуб бўлган пайтларимизда ҳам яхши ўйин кўрсатгандик. Бугун футболчилар охиригача курашишди. Бу ғалаба учун қўлимиздан келганини қилдик.
- Бугунги ўйин учун тактика ва футболчилар схемаси қанчалик даражада ўзгартирилди. Кўрганимиздек, ярим ҳимоячи Евгений Чумак ҳимояда ўйнади.
- Ҳимояда муаммолар борлиги кўринганди. Шу сабабли биз бу борада ишладик. Евгений бу позицияда яхши ўйнар экан. Аммо кейинчалик у жароҳат олди. Чумак билан эртага муаммоларни ҳал қиламиз.
- Кейинги баҳс "Нефтчи"га қарши. Жамоанинг жисмоний ҳолати қандай?
- Бугун Чумак ва Йўлдошев жароҳат олди. Улар бизга керакли футболчилар. Ҳаммаси зўр, ҳам рухан, ҳам жисмонан. Ўз навбатида мухлислар ва футболчиларга раҳмат айтаман. Ғалаба уларники.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments