Latest news

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  195 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  77 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

Португалия футбол федерацияси "Криштианулашиб" кетди. Уларнинг сўрови - футбол принципларига зид! News

Португалия футбол федерацияси "Криштианулашиб" кетди. Уларнинг сўрови - футбол принципларига зид!

Россиялик таниқли журналист Игорь Рабинер Португалия нинг аҳволи ҳакида.

Кўпчилик мени Криштиануни кўп танқид қилишимда айблашади, лекин кеча рўй берган ҳодисадан ҳайрон қолмасликнинг иложи йўқ.

Ўйиндан сўнг Криштиану, сўнги бўлиб тўпга текканини маълум қилди. Бугун Португалия футбол федерацияси гол муаллифлигини қайта кўриб чиқиш учун сўров юборди.

- "Қандай қилиб аҳир? Бундай ишлар "футбол" деб аталмиш жамоавий ўйинга қандай алоқаси бор?"

- "Мен кеча ўйинда бўлдим ва аниқ шуни кўрдимки, Криштиану ўзининг голлариданг сўнг одатий нишонлашини (португалияклар голларни ҳудди шундай нишонлашни яхши кўришади ва ўйиндан кейин улар метрода Роналду нишонлашини такрорлашди) намойиш этмади. У ўша вақтдаёқ голни Бруну Фернандеш киритганини тушунган".

- "Бир неча такрорлардан кейин (бошида ростдан ҳам тушунарсиз эди) бутун стадион ҳам англаб етди. Португалия терма жамоасининг ҳар иккинчи мухлисининг футболкасида RONALDO ёзуви бўлишига қарамай, голни муаллифи Бруну деб эълон қилинганида, трибунада ҳеч қандай норозилик ҳислари йўқ эди. Тўп ҳатто миллиметрга ҳам ўз ёналишини ўзгартирмаганлини, аниқ эди".

- "Лекин Роналдуни ҳам мақташ керак гол яратишда фаол иштирок этгани учун, чунки гол бўлган вазиятда ўз ҳаракати билан Уругвай дарвозабонини чалғитди ва шундан сўнг тўп дарвозадан жой олди".

- "Ҳўш, майли, Роналдунинг эгоцентрик ҳарактери ҳаммага таниш, ва у айтган сўзлар ҳеч қандай ҳайрат ўйғотмайди (Бруну ўзи ҳам тўпга сўнгги бўлиб Криштиану теккан деб ўйлаганини айтди).

- "Лекин менга Португалия футбол федерациясининг ҳаракати тушунарсиз. Улар футболни жамоавий спорт туридан, индивидуал спорт турига айлантиришмоқда, жамовий ўйин муҳитини йўқ қилишмоқда ва ишонаманки, бундай ишлар терма жамоага ёмон таъсир ўтказади. Кеча майдондаги ҳақиқий лидер, ҳамма кўрганидек Бруну Фернандеш эди. Криштиану эса - жамоа рамзи ва афсонаси".

- " Ва яна. Кеча "микст" зонада фақатгина бир нечта ўйинчилар журналистлар билан суҳбатлашишди, уругвайликлардан ҳеч ким тўхтамади. Ҳар бир тўхтаб журналистлар саволларига жавоб берган португалияликларга, журналистлар: "Ким биринчи голни урди" - дея савол беришди".

- "Ҳатто Криштиану ва Уругвай дарвозабони гол муаллифи кимлигини билмаётган бир вақтда, қолганлар қаердан билсин?
Нима кераги бор ахир 5та такрордан кейин хам жавоби аниқ бўлмаган вазият ҳақида яна сўраб? Фақат сарлавҳа учунми?".

- "Ҳозиргина, курашларга бой ва бутун ўйин давомида тенг кечган икта катта жамоа баҳси якунланди, ўйин бўйича ҳам қизиқ саволлар миллионта эди".

Лекин ҳаммма: "Ким гол урди?"

- "Ва португалиялик мухлислар тунги соат иккида, метрода: "Кри-штииииииану Ронаааалду" дея қўшиқлар қўйлашди ва ўша вақти метрода, бир бора ҳам мамлакат номи жарангламади".




- "Бу қандайдир тушунчалар алмашувидек".

- "Бу фақат Жорж Веаси бор Либерия эмас".

- "Бу Сенегал ва Миср ҳам эмас, Салоҳ ва Манега ўхшаган бошқа ўйинчилари йўқ".

- "Бу катта номларга эга кучли терма жамоа ва ҳозир у ерда Роналду энг катта роль эгаси эмас, катта фарқ қилиб берадиган".

- "Албатта, бешта жахон чемпионатида гол урган афсона жамоада бўлиши зўр. Лекин бундай қилиш керак эмас. Бу "Криштианулашиб" кетиш, бу Португалиянинг бошқа ўйинчиларини камситади".

- "Роналдунинг ёши ҳам ҳозир анча катта, - 1986 йилдаги ёки 1990 йилдаги Марадона эмас, жамоани бир ўзи торта оладиган, ҳеч бўлмаса финалгача жамоани олиб келадиган".

- "Фақат жамоа жахон чемпиони бўла олади. Юлдуз эса жамоа безаги бўлиш керак, жамоа зарар келтириш эмас. Португалия футбол федерацияси, ФИФАга Бруну Фернандеш голи масалаcида сўров юбориб, футболнинг ёзимлаган қоидасини бузди. Агарда барча аслида ҳам Роналду тўпга тегиб, тўп ёналишини ўзгартирган бўлса, бу тўғри қарор болар эди.
Лекин аслида рўй берган ҳодисада, бу ҳаракатлар кулгули ва ўринсиз".

Игорь Рабинер

Абдулвосит Бектемиров таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика