Latest news

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  4 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

Погба: "Месси пиёда юрса уни танқид қилмайсизларку" News

Погба: "Месси пиёда юрса уни танқид қилмайсизларку"

"Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба танқидга қандай муносабатда эканлигини айтди.

"Мен бошқалар фикри учун яшамайман. Ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор ва уни ҳурмат қиламан.

Футбол ўйнайман, ўзимга ёққан ишни бажараман. Яқинларим мени қўллаб-қувватлашади. Улар мен учун муҳимроқ. Биз ҳаммани яхши кўришимиз ёки барчага ёқишимизнинг иложи йўқ.

Кимдир менга "Сени ёқтирмайман" деса, бундан ғазабланмайман. Инсоннинг бунга ҳаққи бор. Сиз мени яхши кўришга мажбур эмассиз.

Ўйин услубим ҳақида гапирадиган бўлсам, доимо шундай ҳаракат қилганман. Эришган ютуқларим айнан шу услуб туфайли бўлган. Месси пиёда юрса, уни танқид қилмайсиз-ку.

Сиз менга қандай ўйнашни ўргата олмайсиз. Ҳеч ким. Футбол шундай.

4-3-3 ўйин схемаси? Агар бу фойда бермаса, бутун маъсулият менинг бўйнимда бўлади. Тасаввур қилинг, мен яхши ўйнаяпман, аммо жамоа мағлубиятга учраяпти. Кимни танқид қилишади? Мени! Агар тўп бизда бўлмаса, қандай ўйнаш мумкин? Жамоа тўп билан бўлганда ўйинга таъсир ўтказишим мумкин.

Бу адолатсизлик ва нормал ҳолат эмас. Мени ҳамма каби муҳокама қилишмайди. Буни чақирувдек қабул қиламан.

ЖЧ-2018? Франция ғалаба қозонади дея олмайман. Биз бунга қодирмиз, аммо бошқа жамоалар ҳам шундай. 15 июлда ҳаммани учрашувга чақираман" - дейди Погба.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика