Latest news

21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  3 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  6 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  25 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  26 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғинини якунлади News

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғинини якунлади

Пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўраётган пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳридаги йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.
Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги терма жамоа Дубайда 5 кун давомида йиғин ўтказди ва бу йиғин давомида иккита назорат-ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Хабар берганимиздек, йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви 9 ноябрь куни Дубайнинг «Ал Аҳли» клубига қарши ўтказилди. Голларга бой бўлган ўйин 8:6 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғалабаси билан якунланди. Аҳад Юсупов шогирдлари Дубайдаги иккинчи назорат ўйинини 10 ноябрь куни ўтказдилар. Ушбу ўйин ҳам «Ал Аҳли» клубига қарши ўтказилди. Таъкидлаш жоиз, иккинчи ўйинда Ал Аҳли таркибида Португалия терма жамоасининг 4 нафар ўйинчиси тўп сурди. Шунга қарамай, голларга бой учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди - 5:4.

Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни Таиланднинг Пхукет шаҳрида старт оладидан пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларида иштиок этади. Терма жамоа аъзолари Пхукетга 13 ноябрь куни учиб кетишади.

Осиё Ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа таркиби ҳақида кейинроқ маълумот берилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика