Latest news

00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  108 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  5 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  75 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  12 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов ЖЧ финалида ишлади News

Пляж футболи: Бахтиёр Намозов ЖЧ финалида ишлади

Пляж футболи бўйича ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов Таитида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финал ўйинида ҳакамлик қилди.

28 сентябрь куни Таитида пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати баҳслари якунига етди. Финал баҳсида Испания терма жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Россия терма жамоаси кетма-кет икки карра жаҳон чемпиони унвони қўлга киритди. Эътиборлиси, Россия ҳамда Испания ўртасидаги финал баҳсида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов учрашув вақтини белгилаб турувчи (таймкипер) ҳакам вазифасини бажарди.

Таъкидлаш жоиз, Бахтиёр Намозов, Ўзбекистон вакиллари орасида пляж футболи бўйича ягона ФИФА ҳаками саналади.

Маъулмот ўрнида, Таитида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларида Бахтиёр Намозов жами 7та ўйинда ишлаган.

Таитида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати баҳсларида Бахтиёр Намозов бошқарган ўйинлар:

18 сентябрь
Парагвай – Кот д`Ивуар 10:6
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов

20 сентябрь
Украина – Бразилия 2:4
Таймкипер: Бахтиёр Намозов

21 сентябрь
Соломон ороллари – Аргентина 5:8
Заҳира ҳаками: Бахтиёр Намазов

22 сентябрь
Эрон – Украина 2:3
Таймкипер: Бахтиёр Намозов

23 сентябрь
Таити – Испания 2:4
Бош ҳакам: Бахтиёр Намазов

Чорак финал
25 сентябрь
Россия – Эрон 6:5
Заҳира ҳаками: Бахтиёр Намозов

ФИНАЛ
Россия - Испания 5:1
Таймкипер: Бахтиёр Намозов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика