Latest news

18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  1 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  0 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  2 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  7 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  5 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  13

Пляж футболи: Расмий мусобақа яна давом эттирилади News

Пляж футболи: Расмий мусобақа яна давом эттирилади

Пляж футболи деганда кўз олдимизда фақат Бразилия гавдаланади.

Тўғрида, Жаҳонга танилган мана-ман деган бразилиялик футболчи ёшлигидан, болалигидан қумли майдонда тўп тепиб катта бўлганини, машҳурликка эришганида ҳам пляж футболида камол топганини кўп хотирлайди. Бундай холатни биламиз, эшитганмиз-у, лекин вақти келиб ўзимизда ҳам футболнинг бу кўриниши пайдо бўлишига, оммалашишига ишонгимиз келмас эди. Бундан ўн йилларча олдин Ўзбекистонда ҳам пляж футболи бўйича расмий мусобақа ўтказишга киришилди. Пляж футболига жой масаласида Қарши шаҳрида янги таъмирдан чиққан ва Вилоят болалар ва аёллар спорт марказига айлантирилган собиқ “Геолог” стадионининг бир бурчаги танланди. Тезликда иш бошланди: тонна-тонна аҳлатлар ташқарига олиб чиқилди, юзлаб юк машиналарда қум келтирилди, томошабинлар учун ўриндиқлар, ҳакамлар ва футболчилар учун ечиниб-кийиниш хоналари барпо этилди. Қарабсизки, хорижникидан қолишмайдиган бинойидек пляж майдони пайдо бўлди.

Эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати ва Кубок ўйинлари ўтказила бошланди. Ҳар иккаласида ҳам ўнга яқин жамоалар иштирок этар, ғолиблик аксарият мавсумларда мезбонларнинг ўзларига насиб қиларди. Ҳатто пляж футболи бўйича икки йилда бир ўтказиладиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига саралаб олинган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам айнан шу майдонда, айнан чемпионат ва Кубок ўйинларида тобланарди.


Нима бўлди-ю, мусобақаларга “кўз тегди”. 2012 йилда аввалига эркаклар ўртасидаги турнирлар барҳам топди, бир йил ўтиб эса аёллар мусобақалари ҳам таппа-тақ тўхтади. Орада салкам беш йил ўтибди. Ўзбекистон футбол ассоциациясидаги ислоҳотлар сабаб мазкур спорт ўйин яна тикланмоқда, яна расмий мусобақалар ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

16-21 июль кунлари Ўзбекистондаги ягона пляж майдони – Қаршидаги “Геолог” спорт мажмуаси пляж майдонида эркаклар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ташкиллаштирилиши режалаштирилди. Бу борада ЎзПФЛ Спорт бошқармаси мутахассислари томонидан мусобақа қонун-қоидалари қайтадан ишлаб чиқилди ва ҳудудларга таклифномалар юборилди. Бир пайтлар мазкур мусобақаларда  “МВМ”, “Ҳалоскор”, “ШГХК” (Қарши), “Орзу”, “Косон-ёғ” ( (Косон),  “Бодомзор” (Тошкент), “Сўғдиёна” (Самарқанд), “Олимпия” (Термиз), “Локомотив” (Навоий), “Когон” (Бухоро), “Шўртан” (Ғузор), “Лочин-Тўй-Тепа” (Тошкент вилояти) каби жамоалар ўз шаҳар ва вилояти шарафини ҳимоя қилишар эди. Эндичи, кўрамиз, кимлар майдонда саф тортишади?  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика