Пляж футболи: Ўзбекистон Кубоги старт олди
18 jul 2018 09:45
News
Пляж футболи: Ўзбекистон Кубоги старт олди
12 та жамоа тўрт гуруҳда иштирок этмоқда. Тўртала гуруҳда ҳам 1-тур ўйинлари ўтказилди.
Пляж футболи қонун-қоидасига кўра, спортнинг бу турида дуранг натижа қайд этилмайди. Саккиз дақиқадан иборат уч бўлимда мабода дуранг натижа юз берадиган бўлса, қўшимча уч дақиқа белгиланади. Ва бунда ҳам кучлар тенг келса навбат пенальтиларга берилади. Пенальти тартиби ҳам бошқалардан бошқача. “Лоторея” баҳси то ким томон хато қилгунга қадар давом этади. Айтайлик биринчи футболчи гол урди, жавоб тўпини тепган жамоа аъзоси эса гол уролмади, ўйин тўхтатилади. Бугун ўтказилган тўрт учрашувнинг иккитасида шундай воқеа содир бўлди.
Қайд этилган натижалар билан танишинг:
17 июль. 1-тур.
“А” гуруҳи: “Касби” - “Бинокор” – 3:4
“В” гуруҳи: “Қарши” “Когон” – 2:2. Пен.бўй. 2:3
“С” гуруҳи: “Нишон” – “Самарқанд” – 3:3. Пен.бўй. 5:4.
“D” гуруҳи: “Машъал” – “Адолат” – 3:6.
Мусобақа эртага давом этади.
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Comments