Latest news

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 47-ўринда қайд этилди News

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 47-ўринда қайд этилди

Пляж футболи бўйича мамлакат терма жамоаларининг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси декабрь ойи рейтингида 47-ўринда қайд этилди.

Айни дамда терма жамоа ҳисобида 203 очко мавжуд. Ўзбекистон термаси ноябрь ойи рейтингида 46-поғонадан жой олганди. Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳамон 10-ўринни эгаллаб турибди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар рейтингида Эрон термаси 1785 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, Япония (1267) ва Уммон (1037) кучли учликдан жой олди. 

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:

1 (5). Эрон – 1785 очко

2 (8). Япония – 1267 очко

3 (10). Уммон – 1037 очко

4 (14). БАА – 881 очко

5 (19). Ливан – 604 очко

6 (35). Хитой – 370 очко

7 (36). Таиланд – 369 очко

8 (41). Вьетнам – 308 очко

9 (45). Баҳрайн – 219 очко

10 (47). Ўзбекистон – 203 очко

Пляж футбол бўйича жаҳон рейтингини 3500 очко билан Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3204) терма жамоасига тегишли бўлса, Бразилия (2525) термаси кучли учликни якунлаган.

Маълумот учун, мазкур рейтингни тузишда терма жамоаларнинг 2012 йил декабрь ойида 2016 йил ноябрь ойига қадар қайд этган натижалари ҳисобга олинган.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика