Пирес МЮга учралган шармандали мағлубият ҳақида: “Венгерни бундай ҳолатда олдин кўрмагандим”
14 feb 2022 09:35
News
Пирес МЮга учралган шармандали мағлубият ҳақида: “Венгерни бундай ҳолатда олдин кўрмагандим”
“Арсенал” собиқ футболчиси Робер Пирес 2001 йил “Манчестер Юнайтед”дан қабул қилган 1:6 ҳисобидаги мағлубиятни эслади.
“Венгерни бу қадар ғазабланганини ҳеч қачон кўрмагандим ва ундан чиқаётган сўзларни ҳам олдин эшитмагандим. Ҳолат шуни талаб қиларди.
Танаффусгача 1:5 ҳисобида ютқазаётгандик. Бу даҳшат эди. У жуда ҳам жахлдор эди. Бизнинг ҳаракатларимиз уни ноўрин ҳолатга қўйган бўлса керак. Айниқса, принципиаль рақиби Алекс Фергюссонга қарши тўқнашувда”, дейди Пирес.
Эслатиб ўтамиз, “Олд Траффорд”да ўтган баҳсда Дуайт Йорк хет-трикка эришган, қолган голларни эса Рой Кин, Оле-Гуннар Сульшер ҳамда Тедди Шерингем уришган. Рақиблардан жавоб тўпини эса Терри Анри киритганди.
Link :
Source : L’Équipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments