Latest news

15:55Қатар биз учун хатар ЭМАС!(ми?)  5 15:34"Милан" ва АПЛнинг яна 3 клуби Ватару Эндо атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 15:10МЮ ва "Барса" қизиқишига қарамай, Дэвис "Реал"ни танлади  6 14:59Санжар Шоаҳмедов: "Қатар таркибида Ўзбекистонники каби кучли легионерлари йўқ, ғалабадан бошқасини ўйламаслик керак"  3 14:48ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди  1 14:37Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  9 14:29Якуний имтиҳон  6 14:00"Челси" Томас Араухони сотиб олмоқчи   2 13:35"Ливерпуль" Салоҳ билан келиша олмаяпти  6 13:10Португалияга учиб кетаётган Бруну инсон ҳаётини қутқарди  2 12:46"Реал" январь ойидаёқ марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин  3 12:21Сардор Рашидов: "Ҳимоячиларимиз Афифни тўхтатиш учун 50 фоиз кучини ишлатишса кифоя, биз ҳамма позицияда Қатардан кучлимиз"  27 12:02Сане "Бавария" қолиш учун маоши қисқаришига рози бўлиши керак  2 11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  1 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  3

ПФЛнинг махсус ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларини лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказади News

ПФЛнинг махсус ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларини лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказади

Мониторинг ишчи-гуруҳи дастлаб “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Шўртан”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Қизилқум” клубларига ташриф буюришди.

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб боради. Айни пайтда Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи клубларга лицензиялаш талаблари ҳақида атрофлича маълумот бериш, улардан ушбу жараённи муваффақиятли якунлаш, Суперлига ёки Про лигада иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар борасида янада тўлиқ ахборот бериш, айнан қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозим экани, клуб тизими ёки ички инфратузилмаси бўйича тузатиш ёки яхшилаш зарур бўлган масалаларини муҳокама этиш мақсадида бугун, 4 декабрьдан бошлаб ЎзПФЛнинг махсус мониторинг ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларига ташриф буюришни бошлайди.

Мониторинг ишчи-гуруҳи дастлаб “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Шўртан”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Қизилқум” клубларига ташриф буюриб, мазкур клубларнинг яқин келажак режалари, олдинда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар, ва умуман лицензиялаш талаблари қай тарзда бажарилаётгани бўйича мониторингдан ўтказади.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика