Latest news

17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  1 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  6 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  10 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми? News

ПФЛга иккинчи мурожаат: Қайдномаларни асл нусхасини беринг ёхуд "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керакми?

Кеча Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Суперлиганинг 10-турида "Металлург"ни 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Ушбу ўйин учун "Нефтчи"га техник мағлубият ёзилиши керак. Агарда ПФЛ расмий сайтига қарасангиз шундай. Аслида эса техник мағлубият ёзилишига сабаб йўқ. Чалкашиб кетдингизми?

Кеча мен ҳам чалкашиб кетдим. Гап шундаки, кечаги ўйиндан олдин "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев ҳисобида 4та сариқ карточка бор эди. Регламентга кўра футболчи "Металлург" билан ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. Бироқ футболчи қайдномадан ўрин олди ва баҳс охирида ҳатто майдонга ҳам тушди.

Бироқ ярим соатча вақт кетказиб, ўйиннинг тўлиқ видеоларини кўриб чиққанимдан кейин Қиличевда сариқлар сони 4та эмас, 3та экани ойдинлашди. 1-турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда Қиличев сариқ карточка олмаган (ўша дақиқада Аббос Ғуломов огоҳлантирилган). Ўйиннинг расмий, ҳакамлар тўлдирадиган протоколида ҳам шундай қайд этилган. ПФЛ сайтида эса ҳозир ҳам Қиличевда 4та сариқ карточка турибди.




Шахсан ўзим статистика билан шуғулланишим боис расмий протоколни электронлаштириш (сайтга жойлаштириш) қанчалик қийинлигини биламан. Биргина, кичкинагина хато мана шундай катта хатоларни келтириб чиқаради. Бу худди минора қуришдек гап, биргина ғиштни нотўғри қўйсангиз қулаб тушади.

Йил бошида клуб матбуот хизмати вакиллари иштирокидаги семинарга борганимда илк бор ПФЛга мурожаат қилгандим: "Илтимос ҳакамлар тўлдирадиган расмий протокол расмини ёки ПДФ вариантини сайтга жойлаштиринглар, шунда сариқ карточкаларни текшириш жараёнида ҳеч қандай тушунмовчиликлар бўлмайди. Чунки юқорида айтганимдек сайтга киритишда истайсизми ёки йўқми хато бўлади. Расмий сайтдаги хато катта оқибатларга олиб келиши мумкинлиги барча яхши билади.

Ўтган йил худди шундай ҳолат Марко Станоевич билан содир бўлганди.

Ундан кейин ПФЛ сайтида хатолик кетган бўлса, журналистда нима айб? номли мақола ҳам чиққанди.

Мана бу йил ҳам шундай нарса содир бўлмоқда. ПФЛ вакиллари бу сафар протоколларни ўзини сайтга жойлаштириш ҳақида жиддий ўйлаб кўришларини сўраб қоламан. Агар протоколда қандайдир сирли жойи бўлса майли у жойини беркитиб расмга олинг ва оммага очиқ ҳолда тақдим этинг. Ишонинг мана шу ҳаракатингиз билан янада шаффофлашган бўласиз!

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика