Latest news

11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  3 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  3 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  29 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  19 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  24 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  2 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  14 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  17 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  40 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3

ПФЛ қўллаётган жарима ва жазоларда мантиқ борми? News

ПФЛ қўллаётган жарима ва жазоларда мантиқ борми?

Суперлига ҳам бошланганига бир ойдан ошди.

Бу вақт оралиғида 5-тур ҳам тугаб, жамоалар 6-тур тараддудига тушишди. Ҳозирча таассуротлар ёмон эмас. Ҳар бир ўйинда кутилмаган ва ғайри-табиий воқеалар гувоҳига айланяпмиз. Бир қарасанг, кимдир мушт кўтарган, бир қарасанг "калла" қўядимией. Аслида бу нарсалар футболда учраб турадиган ҳолат. Айнан шу жиҳати билан ҳам футболни миллионлаб инсонлар яхши кўришади, бу спорт турига ошно бўлишади. Агарда барчаси рисоладагидек ўтиб, шунчаки ҳамма майдонда ҳиссиётларсиз футбол ўйнаганида, бу ўйин ҳеч кимга қизиқ бўлмасди. Айнан қизиққонлик, ҳиссиётлар, кескин курашлар футболни безаб берадиган омиллардан бири. Бусиз иложи йўқ.

Бу билан Икром Алибоев ёки Нивалдонинг қилиқларини оқлаш ниятим йўқ. Тўғри, улар билан бўлган вазият янгилик эмас. Яъни, футболда бу каби ҳолатлар барча жойда ва ҳар турда учраб туради. Бу нимадан дарак? Чунки Суперлига қизғин курашлар остида ўтмоқда. Ҳар бир ўйинда футболчилар аввалгига ўхшаб шунчаки тўп тепиш учун эмас, ҳақиқий курашлар остида ўтаётган ўйинда борларини бериб ўйнашга интилишмоқда. Олий лигани Суперлигага айлантиришдан, чемпионатни ўзгартиришдан мақсад нима эди? Ички чемпионатни кучайтириш, тўғрими? Демак ўзгаришлар эффект бериб, чемпионат кучаймоқда. Амалдаги чемпион кетма-кет ўйинларда очко йўқотмоқда. Натижада асаббузарликлар, ҳиссиёт ва эҳтиросларни назорат қилиш осон кечмаяпти. Жараён шу даражага чиқяптими, демак бу аввало чемпионат ўзгарганидан дарак. ПФЛ мақсадига эришди. Дастлабки 5-турдан кейин чемпион "Локо" кучли-олтиталикдан узоқда. Чемпионлик йўлида фаворит сифатида улоқни биринчи бўлиб олиб кетиши кутилган "Пахтакор" эса сафардан мағлуб бўлиб қайтишга кўникиб қолди. "Насаф" кетма-кет ўйинларда очколарни бой бермоқда. Ҳеч бир жамоага осон бўлмаяпти. Буёғига ҳам кураш бунданда қизиши шарт. Биз кутган ва хоҳлаган чемпионат аслида шундай сценарий остида ўтиши керак. Ҳозирча шундай. Фақатгина "Бунёдкор" балансни бузиб, аста-секинлик билан пешқадам сифатида орадаги фарқни ошириш билан овора. Бу бошқа масала.

ПФЛ ёки ЎФА тартиб-интизом қўмитаси эса бирин-кетин барчага жарима солиш, дисквалификация қилиш билан банд. Тўғри, қоида ёки меъёрни бузган ҳар қандай футболчи ёки мураббийга тегишли жазолар қўлланилиши керак. Бу ҳар ерда бор. Лекин мухлисларни ҳақоратли сўзларини ишлатгани учун клуб қачонгача жабр кўради? ПФЛ айтяптики, бизнинг жарималар қўллашдан мақсад ташкилот фойдасига моддий манфаат эмас, футболнинг томошабоплигини ошириш, мухлисларнинг стадионларга ташрифи давомида футболчи ёҳуд мураббийларнинг нохулқий хатти-ҳаракатларини томоша қилиш эмас, балки чинакам футбол спектаклига гувоҳ бўлиб, маданий дам олишларини таъминлашдан иборат.

Хўп, яхши. Моддий фойда ишлаш нияти бўлмаса, шуни бошқа чораси ёки йўли йўқми? Масалан Бухорода мухлислар жўр бўлиб ҳакамни, жамоани ҳақоратлашди. Бу каби ҳолатлар албатта жуда хунук. Лекин қўлланилаётган жарима ғалати. Клублар жарима тўласа, эмишки, мухлислар билан ишлайди, уларни тарбиялайди. Клублар ҳар бир келаётган мухлисни стадионга киришдан аввал кундаликини текширадими? Қани, "Одобнома" ёки "Тарбиявий соат"дан баҳоинг қандай? Ёки ўйиндан олдин тарбиявий соат дарси ўтадими? Қаерда шундай тажриба бор? Мухлислар кимнидир ҳақорат қилиши ҳар ерда бор. Футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Тўғри, бир мухлисни ҳақорати ҳақида гап кетмаяпти, бутун стадион жўр бўлиб сўккани айтилмоқда. ПФЛни жазо қўллашига эътироз йўқ. Шунчаки жазода ҳам мантиқ бўлмоғи лозим. Бутун стадион сўкди, ҳақоратладими? Ҳа. Демак "Бухоро"ни навбатдаги уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиш жазосини қўллаш лозим. Яъни, дисквалификация. Бу жаҳон тажрибасида мавжуд. Янги кашфиёт эмас. ПФЛ қўллаётган фақат миллионлаб жарималар янги кашфиёт. Аслида мухлислар қандайдир тартибсизликлар келтириб чиқаришсагина клубга жарима ва секторлар дисквалификация қилинади. Ҳозирча мухлислар кимдинир сўккани ёки ҳақоратлагани учун клуби жарима тўлагинини эслолмадим. Ёки бундай хабарни ўқимаганман эканман. Энг зўр ва мухлисларга ҳам таъсир қиладиган жазо - бир ўйинлик дисквалификация. Ўшанда стадионга кирадиган ишқибозлар ҳам ўзларини тутишни ўрганишади, кимдир сўкса, ўшаларга қўшилиб ҳақоратни давом эттиришмайди. Чунки агарда жамоасига ичи ачиса, шунда узоқни ўйлаб кераксиз ҳақоратларни ўрнига жамоасини қўллаб-қувватлайди. Шунда клуб ҳам ортиқча азият чекмайди. Масалан "Бухоро"дек жамоа учун 300 миллион ҳазилакам пул эмас. Айниқса янги Суперлигада ҳаражатлар кўпайди. Ҳозир ҳеч бир клубни ғазнасида ортиқча 300 миллион сўм бўлмаса керак. Ҳар бир пулни тийин-тийинигача ўйлаб ишлатиш лозим. ПФЛ қўяётган талабларни бажариш учун ҳам пул ҳар доимгиданда кўпроқ керак. ПФЛ аввало клубларни ўйлаши керак эмасми? Чунки клубларсиз ПФЛ ҳеч ким. Бу ерда калта ўйлаб эмас, узоқни кўра билиб қарор чиқарган маъқул.

Клубларга қанча миллионлик жарима қўлланилса ҳам улар мухлисларни эмоцияларини ўйин вақтида бошқара олишмайди. Клублар мухлислар билан ишлаши керак. Қандай? Масалан мухлислар билан ишлаш деганда уларни жалб этиш, жамоага қизиқтира олиш ва ҳоказо тушунилади. Аммо уларга тарбиявий соатдан дарс ўтиш клубларни мажбуриятига кирмайди. Биз ҳаммамиз маданиятли халқмиз. Футболда эса нафақат бизда, бутун дунёда бу каби ҳолатлар учрайди. Бундан фожиа ясамаслик лозим. Аксинча, суперлигага қизиқиб стадионга келяптими, ундан кўра уларга қулайлик яратишни ўйлаш лозим. Қўлланилаётган жарималар клубларга зарардан бошқа нарса эмас. ПФЛ эса клублар қанча кўп жарима тўласа, шунда мухлислар билан ишлашни йўлга қўяди, деб хом ўйламоқда. Майли, уларни режасини маъқуллайлик. Ўтган йили ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Яна Бухорода. Яна ўша-ўша жамоалар билан ўйинда. Кейин жарима қўлланилди. Натижа бўлдими? "Бухоро" клуби мухлислар билан ишладими? Чунки бу самарасиз. Футболга одамлар театр кўргани кирмайди.


Нима демоқчиман? ПФЛ қилаётган ўзгаришлар яхши. Муҳими, ҳаракат бор. Лекин танланган йўл бироз ғалати. Баъзи қарорлари вақтида, жуда зўр. Кўриб, ҳа, ишлашяпти деворасан. Баъзи қарорлари шундай ғалатики, нима бўляпти, деган савол беихтиёр ҳаёлинга келади. Ҳар жойда камчилик ва хатолар бўлади. Муҳими, ўша хато ва камчиликлардан хулоса қилмоқ лозим.

ПФЛ Бухородаги вазиятни жиддий ўрганган. Бу яхши. Лекин танганинг иккинчи тарафи ҳам бор. Шундай масъулиятли ўйинларда ПФЛ тажрибали ёки ўйин тизгинини қўлдан чиқармайдиган ҳакамлар тайинлашни қачон ўрганади? Тўхтасиновнинг баъзи қарорлари айнан ўша маҳаллий мухлисларни асабларини жиловлай олишмаганига сабаб бўлди. Оддий мисол, "Пахтакор" ҳимоячиси Марко Симичнинг "Бухоро" футболчисини юзига тепгани учун ҳам огоҳлантирмади. Ўша вазиятда Симичга сариқ карточка кўрсатиш шарт эди. ПФЛ янги регламентни тузган ва ўша регламент бўйича жазолар қўлламоқда. Гап йўқ. Аммо ҳакамлари ҳам футбол қоидалари бўйича футболчиларни вақтида огоҳлантириб турса вазият бу қадар чуқурлашмайди. Ўша куни Марко Симич ўйинни огоҳлантиришсиз тугатганига қойил қолдим. Бош ҳакам Тўхтасинов эса Симични Шаҳбоз Эркиновга нисбатан ишлатган қўполлигини ҳам кўрмаган. Ёки Шавкат Саломов ҳакамни ушлаб олгани Тўхтасинов уни огоҳлантиришга жазм эта олмади. Шу куни Тўхтасинов ўйин тизгини дастлабки дақиқаларданоқ қўлдан чиқарди. Акс ҳолда бу баҳсда 10та огоҳлантириш кўрмасдик. Аслида гап фақатгина клубларни мухлислари билан ишлолмаслигида эмас, ПФЛ керакли учрашувларга зарур ҳакамларни тайинлашни билмаслигида ҳам. Ўйинларга ҳакамларни тайинлайдиганлар учун ҳам ПФЛда жазо бормикан?

ПФЛ қанча қарор чиқариб, кейин уни қайта кўриб чиқди. Ҳаттоки ПРО-Лига формати ва қуръаси қайта ўтказилди. Балки "Бухоро"га қўйилган жаримани ҳам қайтадан кўриб чиқиш айни муддао бўлар?

Икром Алибоевнинг жарима масаласида, футболчини дисквалификация қилингани тушунарли. Жарима қўйилган, бу ҳам майли. Лекин клубларга нега жарима белгиланди? Футболчи қилган хатоси учун дисквалификация қилинди ва жарима тўламоқда. АГМК ва "Локо" клубларига нега жарима? Аҳир, ҳар бир хабарда жарималардан мақсад ташкилот фойдасига моддий манфаат эмас, деб баралла айтилмоқда-ку!?

Футболчилар, мураббийлар майдондаги ҳаракатлари ва ундан ташқаридаги гаплари учун жуда қўрқиб қолишди. Интервью ҳам бермай қўйишмоқда. Чунки нимадир деб юборилса, кейин яна жарима ёки дисквалификация бўлиш эҳтимоли уларни ичидагини гапини айтишга ҳам йўл қўймаяпти. Футболимиз ривожи йўлида нафақат журналистлар, мутахассислар, балки мураббий ва футболчиларнинг ҳам эркин фикри жуда муҳим. Уларни овозини "ўчириб" қўйиш футболимиз ривожланишини тўхтатиб қўйиш билан баробар. Шу боисдан ҳам ПФЛ буёғига мураббийлар, футболчиларнинг гаплари, майдондаги табиий жараёнлар бўйича бироз юмшоқроқ муносабатда бўлгани яхши. Аҳир ПФЛни қилаётган ишларига, хато ва камчиликларига соҳа мутахассислари ҳам изоҳ беришса фойдадан ҳоли бўлмайди.

Author :
Rating: +102   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика