Latest news

17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  16

Шаҳбоз Беғамов: ПФЛ Про-лиганинг 5 йиллик медиа ва тижорат ҳуқуқларини ЎзРепортга қанча миқдорда сотганини эълон қилиши керак News

Шаҳбоз Беғамов: ПФЛ Про-лиганинг 5 йиллик медиа ва тижорат ҳуқуқларини ЎзРепортга қанча миқдорда сотганини эълон қилиши керак

Про-лига трансляция масаласи ЎзРепортга ўтгани жуда яхши ва қувончли хабар.

Биринчидан, ниҳоят энди Суперлига таянчи бўлган лигага эътибор ўз-ўзидан ошади.

Иккинчидан, бу Про-лига жамоаларига ўзларини кўрсатиш учун имконият. Қўшимча мотивация.

Учинчидан, Суперлига жамоалари учун ҳам қулай. Энди бемалол трансляция орқали ўйинларни томоша қилиш ва иқтидорларни пайқаш осон бўлади. Футболчиларгаку икки карра қўшимча иштиёқ пайдо бўлади.

Ўз-ўзидан жамоалар, мутасаддилар ўз ишларига муносабатни янада ўзгартириб, жиддийроқ ёндошишади. Про-лигада ўйновчи жамоа ёки футболчилар энди эътибордан четда қолмайди. Про-лигада ишловчи мураббийлар ҳам ўз ишларини тўлиқлигича кўрсата олиш имкониятини қўлга киритишди.

Ўйинлар сифати ошишига ҳам ишонаман. Буёғига ишга, ўйинга бўлган муносабат ва ёндошув автоматик тарзда яхши тарафга ўзгаришига ишончим комил.

Қисқа қилиб айтганда, Про-лига Суперлига даражасига яқинлашиш учун катта қадам ташлади. Шундоқ бўлиши ҳам керак.

ПФЛ, Про-лига, клублар ва ЎзРепорт учун ҳам профессионаллик сари дадил қадам.

Табриклайман!

Одатда бизда кўплаб мухлислар, баъзида айрим журналистлар футболчилар ёки мураббийларнинг маошларини очиқ айтишмайди, эълон қилишмайди деган эътирозларни кўп эшитиб қоламан. Мухлислар буни билгиси келади, қизиқади. Кўпинча мана европада ҳаммаси очиқча айтилади ёки эълон қилинадику, шаффоф дейишади. Баъзида эса футболчи ёки мураббийлардан матбуот анжумани ёки интервьюда тўғридан-тўғри маошлари ҳақида очиқча савол беришади. Бу этикага тўғри келмайди, аслида. Хориж нашрларида бирор интервьюда футболчидан унинг маошини сўрашгани ёки қайсидир мураббий маоши қанчалигини айтганини умуман кўрмаганман ва ўқимаганман. Чунки не позволено так.

Хорижда, европада футболчиларнинг маошларини тахминан эълон қиладиган нашрлар, ёзадиган сайтлар кўп. Информация ўшалардан келади. Лекин унутманг! Клублар ёки футболчилар маошлари ҳақида асло маълумот беришмайди. Чунки бу футболчи ва клуб ўртасидаги ўзаро шахсий шартнома сири. Буни ошкор қилишга на лига ёки клубнинг ҳаққи бор. Истаса, агар хоҳласа, футболчи ўз ихтиёри билан айтиши мумкин холос. Ундан ортиғи эмас.

Хорижда футболчиларнинг маошлари ёки трансфер сўммаларини тахминан биладиган, инсайдларга кўра маълумот оладиган журналистлар бор. Яъни, барча рақамлар норасмий. Лекин ҳақиқатга яқин. Чунки инсайдлар ишончли. Ривожланган.

Бизда ҳам охирги йилларда Суперлигадаги трансферларнинг қийматини имкон қадар "championat.asia"да эълон қилганмиз. Лекин бу расмий мақомда бўлмаган. Шу учун шаффофликни талаб қилган бўлиб, клублардан футболчиларнинг маоши ёки трансфер қийматларини талаб қилиш ноўрин. Расмий ва норасмий маълумот ўртасидаги фарқни англаб олиш керак.

Диёр Имомхўжаев журналист сифатида шаффофликни кўп талаб қилган. Энди ПФЛ рулида ва яхши ишларни амалга оширишни бошлаб юборган. Бугунгиси ажойиб, масалан. Лекин бир савол қизиқтирмоқда. Про-лига медиа ва тижорий ҳуқуқи ЎзРепортга қанча ёки қандай шартларга кўра берилди?

Чунки ПФЛ буни шаффоф тарзда оммага очиқча ошкор қилиши лозим. Ўйлайманки, тез орада бу сир ошкор қилинади. Бошқа каналлар учун ҳам яхши ва очиқ рақобат вужудга келади, масалан. Умуман шундай бўлиши керак. Юқорида нега футболчи ва клублар трансферлари ҳақида тўхталиб, тушунча бердим. Чунки бизда нотўғри тушунча пайдо бўлган ва шаффофлик деб ножоиз саволлар янграган.

Зўр бўлса, ана медиамиз ёки журналистлар мустақил равишда инсайд маълумотларга кўра трансфер қийматларини аниқлаб, маълумот беришсин. Лекин буни ПФЛ, клуб ёки футболчи ва мураббийлардан сўраш ёки талаб қилиш умуман нотўғри. Чунки шахсий шартномаси масаласи.

ПФЛ ва ЎзРепорт ўртасидаги шартнома эса жисмоний эмас, юридик мақомда. Шу боис футбол оммаси мазкур шартнома шартларини бохабар бўлиши қизиқ. Ва бу ПФЛ томонидан шаффофлик йўлидаги бошланғич қадамга айлансин.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика