Latest news

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  1 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

ПФЛ нега фақат Бақоевни жаримага тортди. Бошқаларга мумкинми? News

ПФЛ нега фақат Бақоевни жаримага тортди. Бошқаларга мумкинми?

4 март куни ПФЛ сайтида Суперлиганинг "1-тур учрашувлари пайтида регламент талабларини бузган расмий шахсларга нисбатан жарима чоралари қўлланилди" деган хабар чиқди.

Ушбу хабарда "Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Машъал” - “Сўғдиёна” футбол клублари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этмагани, бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.17-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди", - деб ёзилган.

Қизиғи айнан ўша ўйиндан кейин "Машъал" бош мураббийи Зоир Тўрақулов ҳам матбуот анжуманида иштирок этмаганди. Биринчи турда ҳам иккинчи турда ҳам "Машъал" катта мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида қатнашди.

2-турда "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ҳам матбуот анжуманига кирмади. Унинг ўрнига Обид Худоёров келди.

Бироқ ПФЛ ҳозиргача фақат Улуғбек Бақоевга нисбатан жарима қўллади? Ушбу хабардан сўнг "Машъал" ёки "Қизилқум" клуби вакиллари биздан норози бўлишлари мумкин. Аммо эртага шу ҳолатнинг акси бўлса биз "Машъал" ёки "Қизилқум"ни ёнини олишга тайёр.

Шунчаки ПФЛ барча клубларга бирдек муносабатда бўлишини истаймиз холос.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика