Latest news

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  3 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  14 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

ПФЛ «Навбаҳор» футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўллади News

ПФЛ «Навбаҳор» футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўллади

Олий лига 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) учрашувидан кейин матбуот анжуманида юз берган можаро туфайли «Навбаҳор» футбол клубига нисбатан интизомий чора қўлланди.

Тақдим этилган видеолавҳа ва ҳар икки клубдан олинган тушунтириш хатларига асосан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Тартиб-интизом кодекси 5-модда, 1-бўлим, 5.9 бандига мувофиқ «Стадионда жамоатчилик тартиби ва хавфсизликни таъминлаб бермагани» ҳамда 5-модда, 4-бўлим, 5.57 («ЎзПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси томонидан текширилиши шарт бўлмаган ҳолатларда жарима қўллаши мумкин») бандига кўра «Навбаҳор» футбол клуби 10 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди ва шунга ўхшаш ҳолат такрорланса янада қаттиққўл чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Шунингдек, «Навбаҳор» матбуот котиби Шавкат Содиқов ва хавфсизлик бўйича офицер Баҳодир Раҳмоновнинг эгаллаб турган лавозими кўриб чиқилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарилди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика