Latest news

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

ПФЛ: “Андижон” жарима интизом чорасини олади News

ПФЛ: “Андижон” жарима интизом чорасини олади

“Андижон” футбол клуби футболчиси Фарҳод Мирахматов Coca Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Андижон” – “Сўғдиёна” учрашувида иккита сариқ карточка олиб, қизил карточка билан майдондан четлатилган эди.

Футболчи навбатдаги тур учрашувини ўтказиб юбориши кераклиги белгиланган бўлса-да, у U-21 биринчилигининг 20-турида “Бунёдкор U-21” жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушган. Бу билан “Андижон” футбол клуби Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.19-бандини бузди. Унда қайд этилганидек, агар жамоа ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса, унга техник мағлубият ёзилади, қўшимчасига, ЎФА Интизом кодексига мувофиқ жарима солинади.

“Андижон U-21” жамоаси мазкур беллашувда мағлуб бўлганлиги сабабли учрашув натижаси (голлар, огоҳлантириш ва четлатишлар) ўз кучида қолди ва ЎФА Интизом кодексининг 5.34, 5.47-бандларига асосан “Андижон” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика