Latest news

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  6 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  89 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

Пеп Гвардиола: "Италия жамоалари 0:0ни ғалаба билан тенглаштиришяпти, мен эса мағлубиятга" News

Пеп Гвардиола: "Италия жамоалари 0:0ни ғалаба билан тенглаштиришяпти, мен эса мағлубиятга"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ финали доирасида "Интер"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Режадан чиқмаслик бизга барқарорлик тақдим қилмоқда. Бироқ баъзида режадан чиқиш керак бўлади. Ҳар куни эҳтиёт юзасидан нима қилишимиз кераклигини билиб олаверишимиз керак. Агарда иш бироз ёмонлашса, кўпроқ ҳужумчи ташлаймиз ёки кўпроқ ҳимоячи билан ҳимояланамиз.

Баъзида бўлиб туради, тактика ёрдам бермайди ва фақатгина хоҳиш жамоани вазиятдан олиб чиқиб кетади. Барчаси ўйиннинг темпига ва барқарорликка боғлиқ. Ўзингизни, рақибингизни назорат қилишингиз ва ҳимояда рақибга маҳорат дарси ўташингиз лозим.

Асосийси - 0:0 ҳисоби вақтида биз мағлуб бўлаётгандек ҳаракат қилишимиз керак. Италия жамоалари 0:0 вақтида ғалаба қозоняпмиз, деб ўйлашади. Менда эса тескариси. Нима бўлган ҳолатда ҳам барқарорлик йўқолмаслиги керак. Чунки ҳисоб 0:1 бўладими ёки 1:0, ҳеч ким билмайди", - деди Гвардиола.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика