"Пахтакор"нинг ёшларига харидорлар бор
24 jul 2013 05:00
News
"Пахтакор"нинг ёшларига харидорлар бор
Футболчиларни етиштириш борасида юртимизда бошқа клубларга нисбатан анча фаол бўлган Тошкент "Пахтакор" жамоаси ихтиёрида бугунги кунда кўплаб ёш, истеъдодли футболчилар бор десак муболаға бўлмайди.
Бу йил биринчи лигада иштирок этган фарм-клуб "Пахтакор-2" таркибида асосан ёшлар ҳаракат қилишгани ҳам айни ҳақиқатдир. Шунга қарамай ўртача 18-19 ёшли футболчилардан ташкил топган жамоа ўзи иштирок этаётган лигада кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
"Пахтакор-2" жамоасида катта мураббий сифатида ишлаб келаётган Шуҳрат Раҳмонқуловнинг айтишича, жамоа иккинчи босқич ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборган. 21 июлдан машғулотларга киришган жамоанинг таркиби биринчи босқичда иштирок этган таркибга нисбатан бироз ёшартириб юборилди. Боиси футбол академиясидан етишиб чиқаётган ёш ўйинчилар айни пайтда фарм-клубга жалб этилмоқда.
Бунгача "Пахтакор" ёшлар жамоасида ва биринчи лигадаги фарм-клуб сафида ҳаракат қилиб келган футболчиларнинг кўпчилигига эса айни пайтда бошқа клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Шу боис катта эхтимол билан жамоа айрим ўйинчиларини бошқа клубларга ижарага бериши кутилмоқда.
Хусусан, Оятулло Муҳиддинов бугунги кунда Нефтчи ёшлар жамоасида шуғулланаётган бўлса, Илҳом Абдуғаниев билан Асилжон Мансуровга "Андижон" ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгани тўғрисида маълумотлар бор. Бундан ташқари ҳимоячи Маъруф Зокиржонов билан ярим ҳимоячи Бобур Абдураҳмонов иккинчи даврани "Оқ-тепа"да ўтказиши кутилмоқда. Шунингдек яна бир қатор ўйинчилар бошқа клубларга ижара асосида ўтиши мумкин.
Исломбек Рустамбеков

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments