Latest news

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  1 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  10 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  2 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

“Пахтакор”га гол уриб “Динамо”га тарихий ғалабани келтирган молдовалик Раду Рогак ҳақида News

“Пахтакор”га гол уриб “Динамо”га тарихий ғалабани келтирган молдовалик Раду Рогак ҳақида

2016 йил Биринчи Лигада ғолиб чиқиб Олий Лигага қайтган “Динамо” янги мавсум олдидан сафини молдовалик футболчи Раду Рогак билан кучайтирганди.

Камтарин таркибга эга самарқандиклар ўша йили дастлабки учта турда мағлубият нималигини билишмаганди. Тошкентда “Пахтакор” сенсацион тарзда мағлуб этилган, “Бунёдкор” билан меҳмондан бир очко билан қайтганди. Ҳаттоки, мухлислар орасида ўзбекнинг “Лестери” деб эътроф этилганди. “Шерлар” билан кечган муросасиз баҳсда Рогак оҳирги дақиқада гол уриб тарихий ғалабани олиб берганди. Хўш, аслида футболчининг юртимизга келиб қолиши қандай бўлганди? Жамоадан кетганидан сўнг қандай хулосалар чиқарди? Мазкур саволларга ҳимоячи билан ташкил қилинган қуйидаги интервью орқали жавоб олишимиз мумкин.

“1995 йил Молдованинг Бельци шаҳрида туғилганман. Футболга кирим келишим маҳаллий “Заря” жамоасидан бошланган. Айнан бу клуб академиясида илк сабоқларни олганман. Шунингдек, жамоа билан Молдова чемпионатида учинчи ўринни эгаллагандик. Бунинг натижасида мен Молдова ёшлар ва олимпия терма жамоасига чақирилдим. Айтганча, “Заря”да мен билан бирга Александр Оника тўп тепганди. У “Локомотив” ва “Нефтчи”даги ўйинлари билан мухлисларга танилган. Вадим Чемиртанга қарши бир неча маротаба ўйнаганман. У кучли ва махоратли футболчи деб ўйлайман. Мен билан бир жамоада ҳаракат қилган Муҳаммад Коне бир мавсум “Локомотив”да ўйнади. Андрей Кожокарь ҳам маълум муддат “темирйўлчилар” таркибида ҳаракат қилганди.

“Динамо”га келишим тарихи ўзгача бўлган. Эшитишимга қараганда ўшанда клуб менежери Илҳом Шарипов Азамат Абдураимовга мурожаат қилган. Азамат Биродарович билан алоқаларим яхши эканлиги боис менга Ўзбекистондан таклиф борлигини айтди. Ўзимизнинг чемпионатдан савияси бир мунча юқори эканлиги боис ўзимни синаб кўриш истаги туғилди. Ўртада агентлар ҳам муҳим рол ўйнади. Улар менга: “Сени Ўзбекистонда кутишмоқда. Мураббийларга ёқсанг шартнома имзолашади”, -деди. Икки ҳафталик кўрикдан сўнг келишувга эришдик.


Таассуротларим бир олам. Менга Тошкент ва Самарқанда жуда ёқди. Очиғи, юртингизда футболга бу қадар жиддий эътибор беришларини кутмагандим. “Динамо”нинг уй учрашувларида мухлислар стадионга сиғмасди. Чипталар тугаб, кўплаб одамлар ташқарида қолиб кетган пайтларни гувоҳи бўлдим. Бу мени ҳайрон қолдирди.

Сафарда “Пахтакор”га муҳим гол урганим ёдимда. Ажойиб кеча бўлганди ўзиям. Бир йил давомида битта тўп киритдим. Жамоа анча йилдан бери рақиб майдонидан очкосиз қайтаётганди. Муҳими, ўша гол мураббийларга ва ишқибозларга унутилмас онларни тақдим қилди. Ушбу жамоада узоқ вақт ўйнашни истагандим. Турнир жадвалидаги ўрнимиз қуйи лигага тушиб кетишимизга сабаб бўлди дея олмайман. Чунки, олдинги ЎФА раҳбарларининг қарорига кўра элитадан тушириб юборилдик. Мен эса юқори лигаларда ўйнагим келди.

Футбол ҳозирги кунда барча мамлакатларда ривожланиб бормоқда. Молдовада ҳам сўнги йилларда эътибор анча ошди. Чемпионатмизнинг савияси ёмон эмас. Аввал бундан ҳам яхшироқ эди. Умид қиламанки, яна олдинги даражага қайтишимизга ишонаман. Европада рақобат кучли. Терма жамоамиз иложи борича кучли терма жамоалар билан мусобақаларда рақобатлашишга ҳаракат қилмоқда.

Самарқандда ўтказган вақтимга афсусланмайман. Ўзим учун янгилик кашф қила олдим. Аслида мақсадим ҳам шундай эди”,- деди Рогак.




Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика