Latest news

07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  8 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  24 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  32 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  22 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  349 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1

"Пахтакор"даги фаолияти ва янги жамоаси ҳақида Икром Алибоев қандай фикрда? News

"Пахтакор"даги фаолияти ва янги жамоаси ҳақида Икром Алибоев қандай фикрда?

Ўтган мавсумни "Пахтакор" клубида ўтказган ярим ҳимоячи Икром Алибев яна легионерга айланди.

Футболчи фаолиятини Жанубий Кореянинг "Канвон" клубида давом эттирадиган бўлди. Шундан кейин у янги жамоасига ўтиши хусусида сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Корея клуби "Пахтакор"га таклиф билан чиқди ва ўзаро келишувга эришди. Жамоа мураббийи ҳам шахсан менга алоқага чиқди. Мен илгари у билан бирга ишлаганман. Шу сабабли бу таклифга розилик билдирдим. "Канвон" ва "Пахтакор" менинг трансферим бўйича келишувга эришганидан кейин ушбу клуб сафига ўтдим. 

Жамоа билан "1+1" шаклида шартнома имзоладим. 

Бу клубни аввалдан билардим. Чунки 3 йил давомида Кореядаги фаолиятим орқали яхши таниш эдим. Қолаверса, Рустам Ашурматов билан ҳам "Канвон" хусусида гаплашдим, чунки Ашурматов ҳам айнан шу жамоа либосида ўйнаганди. 

Тўғриси, "Пахтакор"да ўз даражамдан паст ўйин кўрсатдим. Қониқиш ҳосил қилмадим. Гарчи чемпионликни қўлнга киритган бўлсам-да, индивидиуал томонлама айтганда, ўйинимдан қониқмадим. Бунга қайсидир маънода жароҳатлар сабаб бўлди. Жароҳат ҳар қандай футболчини ўсишига тўсиқ бўлади", – дея сўзини якунлади Алибоев.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика