Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

"Пахтакор" ёшлари мавсумни ғалаба билан якунлашди News

"Пахтакор" ёшлари мавсумни ғалаба билан якунлашди

"Пахтакор" расмий сайти клубнинг ёшлари мавсумни якунлаганини эълон қилди.

"Насаф"ни сафарда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган "Пахтакор" ёшлари мавсумни муваффақиятли якунлашди.


Учрашувни ҳужумкор руҳда бошлаган жамоамиз дастлабки ўн дақиқада икки гол урди. Жўраев дастлаб Саъдиллаевнинг тўп оширишидан кейин ҳисобни очган бўлса, кейин Саъдиллаевнинг ўзи дарвозабон хатосидан унумли фойдаланди. Бўлим охирига қадар ёшларимиздан Синдаров, Маҳмудҳожиев ва Жўраев қулай имкониятларни кўкка совуришди. Мезбонлардан Зоиров жуда қулай 3 вазиятда ноаниқ ҳаракат қилди.


Кескин кечган иккинчи бўлимда "Насаф" Сағдиллаевнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни қисқартирди. Ўйин охиригача ғалабали натижани сақлаб қолган "Пахтакор" ёшлари мавсумни ютуқ билан тугатишди.


Охирги турда "Бунёдкор" "Локомотив" майдони очко йўқотса, ёшлар жамоамиз чемпионликни қўлга киритади" - дейилади сайтда чиққан хабарда.


"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:2)

Ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро).

"Насаф": У.Эргашев, Маннонов, Саидов, Зоиров (Ботиров, 78), Муҳиддинов, Ғайбуллаев, Насруллаев, Мозговой (Сағдуллаев, 54), Алижонов, Рашидхонов, Нарзуллаев.

"Пахтакор": Б.Эргашев, Асқаров, Н.Йўлдошев, Жўраев (Г.Аҳмедов, 63), Ҳакимов, Саъдиллаев (Ғанихонов, 90+3), Синдаров, Маҳмудҳожиев (Саидазимов, 84), Раҳимов, Аҳмадов (Эрмаматов, 90+5), Юсупов (И.Йўлдошев 65).

Голлар: Жўраев, 7 - 0:1. Саъдиллаев, 9 - 0:2. Сағдиллаев, 62 - 1:2.

Огоҳлантиришлар: Синдаров, 44. Маннонов, 45+1. Мозговой, 52. Ҳакимов, 62. Аҳмадов, 66. И.Йўлдошев, 69. У.Эргашев, 77.

Четлатишлар: Синдаров, 49. Маннонов, 51.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика