Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

"Пахтакор" йирик ғалабага эришган ўйинда Лобанов бир йўла икки марта пенальти қайтарди News

"Пахтакор" йирик ғалабага эришган ўйинда Лобанов бир йўла икки марта пенальти қайтарди

Туркиядаги йиғинда "Пахтакор" биринчи назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Туркия учинчи лига иштирокчиси "Тургутлуспор"га қарши майдонга тушган "шерлар" 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "шерлар" кўплаб қулай вазиятларни юзага келтиришди. 12-дақиқада Козак рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейинги дақиқада Безерранинг фаол ҳаракатидан сўнг Машарипов иккинчи тўп муаллифига айланди. Бўлим охиригача "Пахтакор" футболчилари бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар юзага келди. Лобанов икки марта "Тургутлуспор" аъзоларининг пенальтидан тепган тўплари йўлига ғов бўлиб, маҳоратини намойиш қилди. 84-дақиқада Сайфиев ўйинда ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Навбатдаги назорат беллашувини "Пахтакор" 11 январь куни Туркия иккинчи лигаси вакили "Шанлиурфаспор" жамоаси билан ўтказади.


"ПАХТАКОР" - "ТУРГУТЛУСПОР" - 3:0 (2:0)

"Пахтакор": 
Суюнов (Лобанов, 46), Козак, Симич (Андреев, 63), Аъзамов, Шораҳмедов (Сайфиев, 63), Раҳматуллаев (Исматуллаев, 63), Аҳмедов (Аҳмадов, 63), Машарипов (Иброҳимов, 63), Искандеров (Синдаров, 63), Абдураҳимов (Ғанихонов, 63), Безерра (Ҳакимов, 63).

Голлар: Козак 12, Машарипов 13, Сайфиев 84.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика