Latest news

08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  2 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  5 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  23 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  8 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27

"Пахтакор" хотира турнири ғолиби! News

"Пахтакор" хотира турнири ғолиби!

1999 йил тарбияланувчилари Борис Серостанов хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада ғолиб чиқди.
Финалда БЎСМ-16 билан тўқнаш келган Рустам Қурбонбоев шогирдлари рақибдан фаолроқ ўйнаган ҳолда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувда "Пахтакор" бир оз устунликка эга бўлди. Дастлаб БЎСМ-16 футболчиси жарима зарбасини ажойиб амалга ошириб, ҳисобни очди. Бунга биринчи бўлим ўрталарида Сарвар Солиев жавоб қайтарди. У рақиб дарвозабонини алдаб ўтиб, тўп киритди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа бир қатор кескин вазиятларни юзага келтирди.

Афзал Холмуҳаммедов БЎСМ-16 дарвозабонини яккама-якка ҳолатда доғда қолдирди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади. Шундай қилиб, 1999 йил тарбияланувчилари мусобақа ғолибларига айланишди. Ярим ҳимоячи Бобур Асқаров энг яхши ярим ҳимоячи сифатида эътироф этилди. Финал якунига етгач, турнир совриндорлари диплом ва медаллар билан тақдирланди. "Бунёдкор" 4, "Машъал" 3-поғонани эгаллади. "Пахтакор"га диплом ва медаллар билан бир қаторда мусобақа кубоги ҳам топширилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика