Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  22 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  8 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

"Пахтакор" учун "Ал Гарафа" қандай рақиб? News

"Пахтакор" учун "Ал Гарафа" қандай рақиб?

Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2018 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, ОЧЛда қатанашадиган учта клубимиз қайси гуруҳлардан ўрин олишлари маълум бўлди.

ОЧЛдаги иштирокини гуруҳ босқичидан бошлайдиган "Локомотив" жамоаси "B" гуруҳидан ўрин олди.

ОЧЛ-2018. "Локомотив" гуруҳ босқичини ўз уйида бошлаб, ўз уйида тугатади

Қолган иккита клубимиз "Пахтакор" ва "Насаф" эса плей-офф босқичидан ўта олса гуруҳ босқичида иштирок этади.

"Насаф" агарда "Ай Файсали" тўсиғидан ўтса, унда "C" "квартети"дан жой олади.

ОЧЛ-2018. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқса, Хави Ўзбекистонга келади

"Пахтакор" эса "Ал Гарафа"ни мағлуб этишни уддаласа, унда "A" гуруҳига бориб тушади.

ОЧЛ-2018. "Пахтакор" "Ал Гарафа"ни мағлуб этса қайси гуруҳда ўйнайди?

"Пахтакор"нинг плей-оффдаги рақиби "Ал Гарафа" "шерлар" учун қанчалик таниш рақиб?

Шу вақтга қадар ушбу жамоалар жами 5 маротаба ўзаро тўқнаш келишганини гувоҳи бўламиз.

Дастлаб бу иккала жамоа 2002 йил ОЧЛ Плей-офф босқичида, кейинроқ 2008 йили ОЧЛ гуруҳ босқичида бирга тушишган.

2002 йил Қатарда ўтган ўйинда мезбонлар 4:3 ҳисобида зафар қучишган. Тошкентда эса "Пахтакор" йирик ҳисобда ғолиб бўлган - 3:0.

2008 йил Доҳадаги баҳс голларга бой кечган ва якунда жамоалар муроса кўчасини танлашган - 2:2. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда эса "Пахтакор" "Ал Гарафа"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган - 2:0.

Шунингдек, бу икки таниш рақиблар 2010 йилги ОЧЛнинг 1/16 финал босқичида ўзаро рўбаро келишган. Ўшанда бир ўйинлик плей-офф беллашувида "Ал Гарафа" футболчисининг биргина голи нимчорак финал масаласини ҳал этган.

Шу тариқа ҳозиргача ўтказилган 5та ўйинда кучлар тенг. Ҳар иккала жамоа иккитадан ғалаба қозонган ва бир учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни ОЧЛ плей-офф учрашувида "Ал Гарафа" ҳамда "Пахтакор" жамоалари Доҳада ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун кураш олиб боришади.

"Насаф"нинг ОЧЛдаги бўлажак рақиби эски "қадрдонлар"

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика