"Пахтакор" Шаржада йиғинни бошлади
11 jan 2016 11:53
News
"Пахтакор" Шаржада йиғинни бошлади
Кечаги куннинг ўзида футболчилар мураббийлар штаби бошчилигида биринчи машғулотда иштирок этишди. Тошкентдаги йиғинларда тикланиш машқларини бажарган футболчилар энди фаолроқ машғулотларда меҳнат қилишади.
Жамоамизнинг кейинги режалари шундай: 10-24 январь кунлари Шаржада йиғин ўтказилади. Кейин Тошкентга қайтиб, 1 февралгача машғулотлар давом эттирилади. Февралнинг илк кунида жамоа яна Шаржага йўл олади ва у ердан 15 февралда қайтиб келади.
Шаржадаги биринчи йиғинда қатнашадиган футболчилар, мураббийлар ва ходимлар штаби билан танишинг.
Футболчилар - Александр Лобанов, Никита Рибкин, Акмал Турсунбоев, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Александр Мерзляков, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Станислав Андреев, Шерзод Каримов, Аббос Отахонов, Иброҳим Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Жамшид Юсупов, Жасур Яхшибоев, Наврўз Алимов, Суҳроб Бердиев, Акобир Тўраев, Азим Аҳмедов, Алишер Мирзаев, Достон Иброҳимов, Ҳожиакбар Алижонов.
Мураббийлар ва ходимлар: Нўъмон Ҳасанов (бош мураббий), Григорий Цейтлин (спорт директори), Илҳом Мўминжонов (мураббий), Жасур Абдураимов (мураббий), Мурод Розиев (шифокор), Даврон Саидов (бош маъмур), Ҳожиакбар Шаропов (тасвирчи), Ярослав Ерёмин (массажчи), Ҳикмат Тошмирзаев (маъмур).
Шаржада 4та назорат баҳси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Баҳсларни ташкил этувчи компания ҳозирча 3 учрашувдаги рақиблар ҳақида маълумот берган. 12 январь куни якуний рўйхат тақдим этилади:
13 январь - “Ал Ҳалиж” (Саудия Арабистони)
16 январь - “Ал Айн” (БАА)
23 январь - “Амкар” (Россия)
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments