Latest news

01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4

"Пахтакор" пенальти тепмаяпти (статистика) News

"Пахтакор" пенальти тепмаяпти (статистика)

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури ортда қолди. Ҳаммада ўйинлар сони тенглашганидан кейин қизиқарли рақамларга тўхталишга қарор қилдик.

Бугунги мавзумиз пенальтилар бўлади. Ким улардан кўп фойдаланяптию, қайси жамоа кўпроқ азият чекяпти?

Эътиборли жиҳати, айни пайтдаги статистика 2021 йилдагисига тескари. Ўтган мавсум якунларига кўра барчадан камроқ пенальти тепган "Сурхон" бу йил 11 метрли нуқтадан кўпроқ фойдаланмоқда.

"Учар тулпорлар" ҳозирча 5 марта пенальти тепиб, улардан 4 тасини голга айлантиришди. Термизликлардан "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" яхшироқ натижа қайд этяпти. Тўлиқ жадвал:

клуб номипенальтигол
"Сурхон"54
"Нефтчи"64
"Сўғдиёна"65
"Қўқон-1912"52
"Насаф"54
"Бунёдкор"53
АГМК43
"Локомотив"33
"Қизилқум"33
"Навбаҳор"32
"Динамо"22
"Металлург"32
"Олимпик"32
"Пахтакор"11


"Пахтакор" сенсацион равишда чемпионатнинг энг кам пенальти тепган жамоаси бўлиб турибди. "Шерлар" 11 метрли нуқтадан фақат 1 марта фойдаланишган.

Ўз имкониятларини энг кўп кўкка совурган клуб эса "Қўқон-1912" ҳисобланади. "Шунқорлар" 3 марта пенальтини" голга айлантира олишмаган.

Шоҳруз Норхонов 11 метрли жарима зарбасидан энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди (4 марта).

11 метрли нуқтани энг кўп Акобирхўжа Шукуруллаев ва Шавкат Насибуллаев кўрсатган (8 мартадан).

Кун охирида пенальтидан азият чекаётган жамоалар ҳақида гаплашамиз.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика