Latest news

01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  10 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

"Пахтакор" - "Насаф". Учрашув ҳақида маълумотлар News

"Пахтакор" - "Насаф". Учрашув ҳақида маълумотлар

Олий лиганинг 4-турида "Пахтакор" "Насаф"ни қабул қилади.

11 апрель куни жамоамиз 4-тур баҳсини Тошкентда "Насаф" билан ўтказади.

Тайёргарлик

"Пахтакор" Чемпионлар лигаси Эрондаги беллашувдан кейин Тошкентга жума куни етиб келди. Ўша кундан учрашувга тайёргарлик бошланди. "Насаф" эса сешанба куни ўз майдонида майдонга тушгандан кейин баҳсга ҳозирлик кўришга киришди.

Қарама-қаршилик


Олий лигада жамоалар ҳозиргача 38 бор учрашишган. 22 ўйинда "Пахтакор", 7 беллашувда "Насаф" ғалаба қозонган. 9 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. Жамоамиз 55 тўп киритиб, 28 бор дарвозасидан тўп олиб чиққан. Тошкентдаги 19 баҳснинг 16тасида "шерлар" ғолиб бўлган. "Насаф" пойтахтда 1 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни бухоролик Илгиз Танташев бошқариб боради. У ҳозиргача "Пахтакор"нинг олий лигадаги 11 беллашувини бошқарган. Уларнинг 9тасида зафар қучган жамоамиз 2 бор дуранг ўйнаган.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ"
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев (Бухоро), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Аскер Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.

Чипталар
Ўйинга чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида сотилади. Уларни 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Ёшлар таркиблари 10 апрель, якшанба куни 14:45да Қибрайда баҳсларини бошлашади. Асосий жамоалар тўқнашуви 11 апрель, душанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида старт олади. Турнинг марказий учрашувида жамоамизни қўллаб-қувватланг!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика