Latest news

15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6

"Пахтакор" - "Локомотив". Превью News

"Пахтакор" - "Локомотив". Превью

24-турда "Пахтакор" яна бир дербида майдонга тушади.

11 карра мамлакат чемпионига айланиб улгурган "Пахтакор" 24-турда охирги икки мавсумда чемпионлик учун курашда айнан жамоамиздан енгилган "Локомотив"ни қабул қилади. Жамоалар учрашувга йўқотишларсиз етиб келишмоқда. Бу эса ўйиннинг янада кескин ўтишини таъминлаши, шубҳасиз. "Локо" таркибида "Пахтакор"нинг кўплаб собиқ футболчилари тўп тепаётганини барча яхши билади.

Қарама-қаршилик
Жамоалар ҳозиргача олий лигада 23 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 15тасида "Пахтакор" устун келган. 3 баҳс рақиб ютуғи билан тугаган бўлса, 5 бор дуранг натижа кузатилган. "Шерлар" 54, "темирйўлчилар" 20 бор тўп киритишган. Ўз майдонимиздаги беллашувларда 8 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. Бу тарафдан яққол устунлик "Пахтакор" тарафида.

Ўйин расмийлари
Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Биринчи даврадаги беллашувда ҳам айнан ушбу ҳакамлар ишлашганди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Асосий жамоалар баҳси 28 сентябрь, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида старт олади. Ишқибозларни муҳим учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Чипталар стадион кассаларида 5 ва 15 минг сўмдан сотилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика