Latest news

17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  3 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  9 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  7

"Пахтакор": Кубок сари кураш давом этади News

"Пахтакор": Кубок сари кураш давом этади

30 июль, сешанба куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги ярим финал биринчи ўйинида "Насаф"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда бўлажак учрашувларга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилди. Қаршиликлар сафида жиддий ўзгаришлар юзага келмади. Асосий таркибнинг барча футболчилари фаолиятларини "Насаф"да давом эттиришмоқда. Танаффус даврида Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам бошқа жамоалар сингари назорат баҳсларида майдонга тушишди.

Жамоаларнинг кубокдаги сўнгги беллашуви 2011 йил финалда кузатилганди. Ўшанда "Пахтакор" 3:1 ҳисобида зафар қучган. Олий лигада эса биринчи даврада Тошкентда Владимир Козакнинг ягона голи жамоамизга ғалаба келтирганди. Энди эса кураш яна кубок ўйинида давом этади. "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашув "Пахтакор" Марказий стадионида 30 июль куни соат 19:00да бошланади. Барча ишқибозларни кескин ўтиши кутилаётган учрашувни стадионда томоша қилишга чақириб қоламиз. Мавсумнинг энг муҳим баҳсларидан бирида футболчиларимизни қўллаб туринг. 

"Пахтакор" - "Насаф"

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Рафаэл Илёсов, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Намозов (Тошкент).

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика