Latest news

14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  16 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  43 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  112 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  1 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19

"Пахтакор": Футболчиларимиз мавсум қаҳрамонлари сафида News

"Пахтакор": Футболчиларимиз мавсум қаҳрамонлари сафида

Олий лиганинг 2015 йилги мавсуми яна бир турдан кейин якунига етади.

Ҳозирча "Пахтакор" 11-чемпионлик учун яхши имконият ҳосил қилган. Охирги турда Тошкентда "Андижон" доғда қолдирилса, бунга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ортда қолган 29 тур мобайнида футболчиларимиз ўзларини кўрсатиб келишмоқда. Жумладан, Игорь Сергеев 21 тўп киритиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлардан бири ва яна 3 голли паси билан гол+пас рўйхатида 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Гол билан тугаган пас оширишларини энг кўп "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Шавкат Саломов уддалаган. У 11 марта жамоадошлари учун шундай имконият берган. Ундан кейин катта Жасур Ҳасанов 9 ва ярим ҳимоячимиз Шерзод Каримов 8 мартадан шундай ишни амалга оширишган. Станислав Андреев ҳисобида гол билан тугаган 7та тўп ошириш мавжуд. Стас 8 гол уриб, гол+пас тизимида олий лигада 5-поғонада бормоқда. Бир неча учрашувларда у чап қанот ҳимоячиси ўрнида ҳаракат қилганини ёддан чиқармаслик лозим.

Ёш ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов майдонда кўп вақт ўйнамаган бўлса-да, фойда келтириш борасида жуда яхши натижага эга. У 3 гол уриб, 6 бор голга сабаб бўлган ҳаракатларни амалга оширган. Шунингдек, жамоадаги қолган футболчиларнинг ишончли ўйинларини ҳам ёддан чиқармаслик лозим.

Жамоамиз олдида 20 ноябрь куни "Андижон" билан ўтадиган муҳим ўйин турибди. Умид қиламизки, унда жамоамиз ижобий натижа қайд этади ва мавсумни муваффақиятли якунлайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика