Latest news

18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  7 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  39 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

"Пахтакор" футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қилди News

"Пахтакор" футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили бўйича маълумотда "Пахтакор" футбол клубини энг кўп зарар кўрган 10 корхона таркибига киритган.

Унда "Пахтакор" футбол клубининг 82,7 млрд сўм миқдорида зарар кўргани қайд этилган.

"Пахтакор" футбол клуби томонидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
"Пахтакор футбол клуби" МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги 3227-сонли "Пахтакор" футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, инвестиция шартларини бажарган ҳолатда 80 фоиз улуши "SFI Management Group" МЧЖга ўтиши ва клубнинг устав фондидаги 20 фоиз улушини Тошкент шаҳар ҳокимлигида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган. Шу вақтдан буён "Пахтакор" футбол клуби бюджети тўлиғича "SFI Management Group" МЧЖ томонидан шакллантириб келинган. "Пахтакор" футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қиламиз.

Давлат активларини бошқариш агентлиги тарқатиш учун тайёрлаган маълумотларининг тўғри ва холис экани бўйича мажбуриятга эгалигини унутмаслиги лозим", - деб ёзади "Пахтакор" клуби матбуот хизмати. 

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика