Latest news

23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:45"Астон Вилла" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  1 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  18 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  8 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  11 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  7 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  26 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1

"Пахтакор" - "Динамо" ўйинига ташриф буюриб, "Дамас" автомобили соҳибига айланишингиз мумкин! News

"Пахтакор" - "Динамо" ўйинига ташриф буюриб, "Дамас" автомобили соҳибига айланишингиз мумкин!

Олий лиганинг 3-турида "Пахтакор" пешқадам "Динамо"ни қабул қилади.

Самарқанд жамоаси ҳозирча олий лигада етакчилик қилмоқда. "Динамо" 2 ўйинда зафар қучди ва дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

Жамоалар олий лигада айни пайтгача 44 бор тўқнаш келишган. 35 учрашувда "Пахтакор", 5 баҳсда "Динамо" ғалаба қозонган. 4 ўйинда кучлар тенг келган. "Шерлар" рақиб дарвозасига 92 гол уриб, дарвозаларидан 22 тўп олиб чиқишган. Тошкентда ўтган 22 беллашувнинг 21тасида жамоамиз устун келган. Самарқандликлар 2000 йил пойтахтда муваффақият қозонишган. Бу "Динамо"нинг сафарда қўлга киритган барча очколари саналади. Меҳмонда рақибимиз 22 ўйинда 5 тўп киритган холос.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО"
Ҳакамлар
: Олим Толибжонов (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).

Ёшлар таркиблари ўйини 11 март, шанба куни 14:30да Қибрайдаги стадионда старт олса, асосий жамоалар тўқнашуви 12 март, якшанба куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади.

Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.
Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика