Latest news

13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  0 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  3 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  2 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  29 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  7

"Пахтакор" чемпионат доирасида 10 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда, навойиликлар сўнгги бор 6 йил аввал очко қўлга киритган News

"Пахтакор" чемпионат доирасида 10 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда, навойиликлар сўнгги бор 6 йил аввал очко қўлга киритган

Бугун Coca Cola Суперлигаси доирасида "Пахтакор" — "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Пойтахтликлар ўзаро сўнгги 10 та ўйиндан бери Навоий жамоасини мағлубиятга учратмоқда. Навоийликлар охирги марта 2017 йилги мавсумда ўз майдонида ўтган беллашувда бир очко қўлга киритишга муваффақ бўлган, ушбу баҳс 1:1 ҳисобида якунланган. Валентин Коваленко бошқариб борган учрашувнинг 13-дақиқасида Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Суҳроб Нуруллаев ҳисобни очган. 49-дақиқада эса Артур Геворкяннинг узатмасидан сўнг Отабек Зокиров ҳисобни тенглаштирган. Иккинчи бўлим ўрталарида Артём Макосин тўпни ушлашда хатоликка йўл қўйиб, "Пахтакор" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатади. Ҳакам томонидан белгиланган 11 метрли жарима зарбасини эса Тиаго Безерра аниқ амалга ошира олмайди, у тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйин давомида меҳмонлар кўплаб хафвли вазиятни яратади, аммо гоҳ дарвозабон, гоҳ дарвоза устуни ва тўсини мезбонларни қутқариб қолган. Шу тариқа, учрашув дуранг натижа билан якунланган. 

Олий Лига, 16-тур.
6 август (якшанба)
19:00 - «Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:1
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосыиов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Голлар: Суҳроб Нуруллаев 13, - 0:1. Отабек Зокиров 49, - 1:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Тиаго Безерра 64 (устун)

"Қизилқум": Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Шукурали Пўлатов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев (Нодирхон Камолов, 82), Эркин Бойдуллаев (с), Артур Геворкян, Илҳом Юнусов, Самандар Шодмонов (Акром Баҳриддинов, 87), Отабек Зокиров, Максим Юрку (Бекзод Ғанижонов, 58)
Захира: Эркин Жабборов, Виктор Григорьев, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов

"Пахтакор": Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Даврон Ҳошимов, Азимжон Аҳмедов, Гиди Канюк (Жамшид Искандеров, 84), Тиаго Безерра, Шерзод Каримов (Забиҳилло Ўринбоев, 87), Суҳроб Нуруллаев (Достон Иброҳимов, 78), Игорь Сергеев
Захира: Элдорбек Суюнов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Жамшид Юсупов


Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги бўлажак учрашув соат 18:05 да старт олади.

Pakhtakor

Abbosbek Fayzullayev - 13', Azizbek Turgunbaev - 34', Dragan Ceran - 74'

Superliga. Round 5

10/04/2023, 18:05

1
:
3
Finished

Qizilqum

Victor Mbaoma - 88'

45'
90'
13'  Abbosbek Fayzullayev
34'  Azizbek Turgunbaev
69'  Odiljon Hamrobekov (Behruz Asqarov)
69'  Dostonbek Hamdamov (Pulatxodja Xoldorxonov)
74'  Dragan Ceran
46'  Avazxon Mamatxujaev (Azizbek Usmonov)
65'  Ойбек Нурматов
72'  Alisher Sanaev (Jasur Xolturayev)
88'  Victor Mbaoma

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика