Latest news

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  2 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  5 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  7 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини чипталари сотувидан тушган маблағ Николай Ширшовнинг оиласига ўтказиб берилади News

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини чипталари сотувидан тушган маблағ Николай Ширшовнинг оиласига ўтказиб берилади

Суперлига 13-турида "Шерлар" Тошкент дербисида "Бунёдкор" билан майдонга тушади.

Учрашув 29 июнь куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00 да бошланади. Мазкур беллашувда мухлислар харид қилган чипталардан тушган маблағ тўлиғича жамоамизнинг афсонавий футболчиларидан бири Николай Ширшовнинг оиласига ўтказиб берилади. Ширшов ўтган йил охирида ҳаётдан кўз юмганди. "Пахтакор" футбол клуби чоршанба кунги баҳсда стадионга ташриф буюришни ва ўзбек футболи афсоналаридан бирининг оиласини қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссангизни қўшингизни сўраб қолади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Николай Ширшов 2021 йил вафот этганди. 

1992-99 йиллар мобайнида жамоа сафида чемпионатларда 171 ўйинда майдонга тушган Ширшов чап қанот ҳимоясидаги ажойиб ўйини билан мухлислар меҳрини қозонганди. У "Пахтакор" билан икки карра Ўзбекистон чемпионига айланиб, икки марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. "Пахтакор"дан сўнг кўп йиллар "Ростов"да ўйнаб, жамоа афсоналаридан бирига айланган. Шунингдек терма жамоадаги ўйинлари билан ҳам ҳануз кўпчиликнинг ёдида қолган.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика