Latest news

13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  4 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  27 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  29 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1

“Пахтакор” бўлиниш ҳолатига кўра “Навбаҳор”ни қувиб етди News

“Пахтакор” бўлиниш ҳолатига кўра “Навбаҳор”ни қувиб етди

Pepsi Суперлиганинг 16-туридан кейинги бўлиниш ҳолати кўпчиликни қизиқтириши табиий. Келинг, аввал умумий жадвал билан танишиб оламиз.

Танаффусдан кейин “Пахтакор” бунгача пешқадам бўлиб турган “Навбаҳор”га етиб олди. Мазкур турда Наманган клуби олтиликда бўлмаган “Насаф” меҳмони бўлди. Тошкент гранди эса мана шу олтиликнинг сўнгги аъзоси бўлган “Бухоро”ни таслим қилиш эвазига пешқадамга айланди. 

Кейинги олтиликда “Қизилқум”нинг ишлари жойида дейиш мумкин. Навоий клуби ҳисобида умумий 9 та мағлубият бор. Шуларнинг 7 тасида юқоридаги жамоалардан қабул қилиб олинган. Қуйидагилардан эса очколар кўп ишланган.

“Насаф”, “Сўғдиёна”, АГМК ва “Қўқон-1912” ўртасида жудаям қизиқарли рақобат бор. Вазият ҳар турдан кейин бутунлай ўзгариб кетиши мумкин. Ҳозирча аниқ томони шундаки, қолдирилган 14-тур ўйинлари ўтганидан кейин ҳам юқори олтилик жамоаларининг номи ўзгармайди. Боиси “Металлург” ва “Насаф” ўртасидаги очколар фарқи 4 тани ташкил қиляпти. 

12—13 июль кунлари қолдирилган 14-тур учрашувлари бўлиб ўтади:

12 июль, пайшанба

АГМК — “Пахтакор”

“Бунёдкор” — “Нефтчи”

“Сўғдиёна” — “Бухоро”

13 июль, жума

“Локомотив” — “Навбаҳор”

“Насаф” — “Қизилқум”

“Қўқон-1912” — “Металлург”

Мазкур турда 2 та учрашувга эътибор бериш керак. Бирида “Локомотив” ва “Навбаҳор” ўйнайди. Мазкур ўйин орқали “темирйўлчилар” умумий жадвалда рақиби билан тенглашиб олиши мумкин. Бироқ бўлиниш ҳолатига кўра “Навбаҳор”га ета олмаслиги аниқ.

Шунингдек, “Насаф” — “Қизилқум” ўйинига ҳам бефарқ бўлмасликни маслаҳат берамиз. Бу ўйин орқали Навоий клуби умумий жадвалда “Насаф”га етиб олиши мумкин. Ўз навбатида Қарши клуби бўлиниш ҳолатида “Қизилқум”га яқинлашиб олиши мумкин. Қолган учрашувлар эса бошқа-бошқа зона вакилларининг ўзаро тўқнашувидир. Шунда ҳам уларга жиддий қараш шарт. Ахир ким ҳам 22-турдаги бўлиниш ҳолатида 6-ўриндан пастда туришни истарди?

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика