Latest news

14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   16 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  4 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  56 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  13

"Пахтакор" - АГМК. Сенсация бўладими ёки йўқ? News

"Пахтакор" - АГМК. Сенсация бўладими ёки йўқ?

13 июль куни Coca Cola Суперлигасида биринчи давранинг энг марказий ўйини бўлиб ўтади.

Шу куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида мусобақа пешқадами "Пахтакор" иккинчи ўринда бораётган АГМКни қабул қилади. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа Миржалол Қосимов шогирдларига қарши ўйнайди. Ўтган йил Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги финалларида тўқнаш келган клублар энди Суперлига доирасидаги биринчи давранинг ўзига хос финалида ҳисоб-китоб қилишади.

Хўш, бўлажак ўйинда қайси жамоанинг имконияти юқори?

"ПАХТАКОР" ЮТАДИ
Сабаби "Пахтакор" бу мавсум ўз майдонида 5та ўйин ўтказди ва барчасида ғалабага эришди. Умуман олганда "Шерлар" ўз майдонларида жуда яхши ва ишончли ўйнашади. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа сўнгги бор ўз майдонида икки йил олдин "Локомотив"га мағлуб бўлганди. Шундан кейин "Пахтакор" ўз уйида ҳеч кимга ютқазгани йўқ. Ҳатто Осиё чемпионлар лигасида ҳам. 2019 йил Арвеладзе шогирдлари "Персеполис", "Ал Садд", "Ал Аҳли" каби Осиё грандлари билан ўйинлар ўтказгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бу йил бошида ҳам "Пахтакор" ўз майдонида "Шабаб Ал Аҳли" ва "Шаҳр Ходро"ни мағлуб этди. "Шерлар" 2019 йилги Ўзбекистон чемпионатида фақат бир бор, чемпионлик нақд қилинганидан кейин, "Бунёдкор" майдонида имкониятни бой беришганди. Бу йил биргина мағлубият Жиззахда кузатилди. Бундан ташқари АГМК бу мавсум кетма-кет ғалабаларни қўлга киритмоқда, бироқ олти ғалабанинг 5таси Олмалиқда қўлга киритилгани ва сафарда фақат бир бор ғолиб бўлишганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Уй фактори туфайли "Пахтакор" ғалаба қозона олиши мумкин.




АГМК ЮТАДИ
Сабаби футболда сенсациялар учраб туради. Ҳа, АГМКнинг "Пахтакор"ни ютиши шахсан мен учун сенсация бўлади. Ҳар ҳолда бу йилги мавсумда. Миржалол Қосимов ўтган йил бошида АГМКни қабул қилиб олган ва ўзи яхши биладиган футболчилардан жамоа тузишни бошлаганди. Чемпионатда жуда ёмон натижалар қайд этилган, бироқ иккита кубокда финалга қадар етиб борилганди. Янги мураббийлар штаби ва янги футболчилардан иборат жамоа учун иккита финал ажойиб натижа эди.

Бу йил эса олмалиқликлар миллий чемпионатда ажойиб иштирок этишмоқда, айниқса карантиндан кейин. Дастлабки икки турда иккита дуранг қайд этган жамоа шундан кейин барча рақибларини мағлуб этиб келмоқда ва бугунги кунда ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучли ҳолатда. Жамоа ҳимояда тартибли ўйнаб рақиб хатосидан максимал тарзда фойдаланиш эвазига ғалаба қозонмоқда. Бу Миржалол Қосимовнинг севимли услубларидан бири эканини барча яхши билса керак. Замонавий футболда натижа биринчи ўринга чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шота Арвеладзе ўзбек футболига келгач уни мағлуб этган кам сонли мураббийлардан бири айнан Миржалол Қосимов. 2018 йилги мавсумда Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор"ни мағлуб эта олганди. Ўшанда ҳам кўпчилик "Пахтакор"нинг имкониятини юқори баҳолаган, бироқ якунда "қалдирғочлар" ғолиб чиқишганди. Шундай экан, АГМКдан "Пахтакор" стадионда ҳам сенсация кутишимиз мумкин.



Сизнингча бу ўйинда қандай натижа қайд этилади?

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика