Latest news

14:32Про лига. "Олимпик" – "Арал". Таркиблар маълум  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  10 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  3 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  2 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  12 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   3 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  4 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  25 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  6

"Пахтакор" АГМК билан ўйиндан кейин 5 нафар футболчида коронавирус инфекцияси аниқланганини тасдиқлади News

"Пахтакор" АГМК билан ўйиндан кейин 5 нафар футболчида коронавирус инфекцияси аниқланганини тасдиқлади

"Пахтакор" асосий жамоасининг 5 нафар футболчисида коронавирусга топширилган тест натижалари ижобий натижа берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча championat.asia сайтида "Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилингани ҳақида хабар бергандик. Бугун "Пахтакор" клуби бу хабарни расман тасдиқлади.

Юртимизда коронавирус пандемиясига чалинган инсонлар аниқланиши билан "Пахтакор" футбол клубида доимий равишда футболчилар ва клуб ходимлари мунтазам тарзда тест топшириб келишди. Ўзини нохуш ҳис қилган 5 нафар футболчида коронавирус учун топширилган тест натижалари ижобий натижа бергач, футболчилар ва ходимлар яна бир бор тест топширишди. АГМК билан ўтказилган Суперлига 9-тур баҳсидан кейин баъзи футболчилар соғлиғида муаммолар пайдо бўлди, шундан кейин машғулотлар вақтинча тўхтатиб турилди.

Айни пайтда коронавирус аниқланган 5 нафар футболчи изоляцияга олинди ва уларни даволаш жараёни бошлаб юборилди. Футболчилар доимо тиббий назорат остида бўлиб турибди ва барча зарур воситалар билан таъминланмоқда", - деб ёзилади "Пахтакор" расмий сайтида. 

Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика