Latest news

09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  3 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  1 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  4 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  4 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  4 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64

"Пахтакор": 21-тур превьюси: "Пахтакор" - "Локомотив" News

"Пахтакор": 21-тур превьюси: "Пахтакор" - "Локомотив"

12 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 21-турида "Локомотив"ни қабул қилади.


Чемпионлик учун кураш олиб бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув нафақат турнинг, балки иккинчи давранинг энг муҳим ўйинларидан бири саналади. Ундаги ғалабанинг қиймати анча юқори туради. Жамоалар иккинчи даврада 4тадан ғалаба қозониб, биттадан дуранг ўйнашди.

Беллашувни жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

Олий лигада жамоалар 21 бор майдонга тушган. Шулардан 14тасида "шерлар" ғолиб бўлишган, 5та ўйинда ғолиб аниқланмаган. "Локомотив" ҳозирга қадар "Пахтакор"ни икки марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 52:18ни ташкил қилмоқда.

Жамоамиз ўз майдонида бўлиб ўтган 10 ўйиннинг 7тасида ғолиб бўлган. Икки марта дуранг қайд этилган. Фақат бир бор (2013 йил) "Локомотив" уч очко билан қайта олган. Биринчи даврада рақиб 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Ушбу мавсум олий лигада у жамоамиз иштирокидаги 3 ўйинни бошқарди. Унда "Бунёдкор" ва "Насаф"ни мағлуб этиб, "Локомотив"га имконият бой берилган.

Ёшлар таркиблари баҳси 11 сентябрь, жума куни соат 16:30да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар эса 12 сентябрь, шанба куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида беллашувни бошлашади.

Чипталарни стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).

Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика