Latest news

11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  1 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  3 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  0 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  4 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  3 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2

«Пахтакор - 1997» «Президент Кубоги»да 3-ўринни эгаллади News

«Пахтакор - 1997» «Президент Кубоги»да 3-ўринни эгаллади

Жасур Абдураимов қўл остидаги «Пахтакор» футбол академиясининг 1997 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтказилаётган «Президент Кубоги» турнирининг 3-ўрин учун кечган баҳсда Қирғизистон ўсмирлар терма жамоасини йирик - 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
11 сентябрь куни старт олган «Президент Кубоги» турнири баҳслари ўз якунига етди. Унда иштирок этган «Пахтакор» футбол академиясининг 1997 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоаси якунда 3-ўринни қўлга киритди. Мусобақа ярим финалида мезбонлар - Турманистон ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушган Абдураимов шогирдлари 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Мусобақада 3-ўрин учун кечган баҳда Қирғизистон ўсмирларини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Абдураимов шогирдлари турнирни совриндорлар орасида якунлашга муваффақ бўлди.

Мусобақанинг финал учрашувида Турманистон ўсмирлар терма жамоаси Россия ўсмирлар терма жамоасига қарши тўп суради. Ушбу учрашув 19 сентябрь куни Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика