Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди News

Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ҳамда Осиё Кубоги 2023 қўшма саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказди.

Учрашувда миллий жамоамиз 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб якунда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди ва ўйин сўнггида қўйиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди.

Uzbekistan

Eldor Shomurodov - 16', Otabek Shukurov - 56'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. D . Round 5

14/11/2019, 17:00

3
:
2
Finished

Saudi Arabia

Salman Al-Faraj - 23', Salman Al-Faraj - 85', Salem Al-Dawsari - 89'

Stadium: 31524 spectators

45'
90'
16'  Eldor Shomurodov
56'  Otabek Shukurov
82'  Jaloliddin Masharipov (Odildzhon Khamrobekov)
90'  Dostonbek Khamdamov (Igor Sergeev)
23'  Salman Al-Faraj
62'  Hattan Sultan Bahbri (Abdulaziz Al Bishi)
72'  Yahya Al Shehri (Nawaf Al-Abid)
73'  Salem Al-Dawsari
73'  Abdulaziz Al Bishi
85'  Salman Al-Faraj
85'  Firas Al-Buraikan (Abdullah Al-Hamdan)
89'  Salem Al-Dawsari

Ўйиндан кейин баъзи журналистлар ва мухлислар мағлубиятга сабабчи бўлган учинчи гол юзасидан терма жамоамиз дарвозабони Элдор Суюновнинг ҳаракатларини танқид остига олишди.

Шу муносабат билан мазкур ҳолат ва умуман дарвозабонимиз Элдор Суюновнинг мазкур беллашувдаги ҳаракатлари юзасидан эксперт фикри билан қизиқдик.

Ўзбек футболи тарихида дарвозабонлар орасидан йил футболчисига айланган афсонавий Павел Бугало Элдорбек Суюновнинг ҳаракатларини мутахассис сифатида баҳолади.

- "Элдорбек Суюнов кеча ёмон ўйин ўтказмади. Биринчи гол пенальти орқали урилди. Иккинчиси рикошет. Бу дарвозабонлар учун жуда ноқулай ҳамда қийин ҳолат. Учинчи голга келадиган бўлсак, Суюнов ўша вазият учун дарвозабонлар учун керакли позицияни эгаллаб, вазиятни тўғри баҳолаганди. Биласизми, бу ерда ижро маҳорати мукаммал бўлди. Футболчи ҳимоячилар таъқибидан қочди ва юқори узоқ бурчак тараф тўпни тепди. Ижро эса кутилганидан ҳам аъло чиқди. суюнов ўша вазиятда яқин бурчакни ёпмасдан, ўртароқ ёки узоқ бурчакни ёпиб турганда, биринчидан хато қилган бўларди ва яқин бурчакка йўналтириладиган зарбани тўсолмасди. Чунки имкони бўлмасди. Қайтараман, учинчи гол дарвозабонни хатоси эмас, балки ижро маҳорати туфайли урилди. Ҳимоячилар нега унга зарба беришга йўл қўйиб беришгани ҳақида савол ўртага чиққани маъқулроқ. Қолган кўплаб вазиятларда эса Суюнов дарвозабон сифатида тўғри ўйнади ва хавфни бартараф этди", - дейди Павел Бугало.


Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси рақиб дарвозаси томон жами 4 маротаба, Саудия Арабистони эса дарвозамиз томон 7 бор аниқ зарба йўллади. Элдорбек Суюнов эса терма жамоамиз футболчилари орасидан энг катта балл (6,2) олган бешинчи футболчига айланди. Гол урган Шомуродов ва Шукуров ҳамда қанот вингерлари Ҳамдамов билан Машарипов ўйинда 4 маротаба сейв амалга оширган Суюновдан нисбатан кўпроқ баллга лойиқ кўрилди.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика