Latest news

16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  0 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  4 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  10 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  5

Павар терма жамоадаги муҳитни бузганми? News

Павар терма жамоадаги муҳитни бузганми?

Франция терма жамоаси таркибида муҳитни ёмон аҳволга солган ўйинчи бор.

Бенжамен Павар 2022 йилги Жаҳон чемпионати пайтида журналистларга жамоа ичидаги хабарларни тарқатиб, Франция терма жамоасидаги муҳитни бузган.

Франция терма жамоасининг бир нечта футболчилари Паварни Дидье Дешамнинг севимли ўйинчиларидан бири деб ҳисоблашади. Бу футболчилар ҳимоячининг ўйин даражаси ва у даъво қилаётган позиция ўртасида катта фарқ бор деб ўйлашади.

Журналист Ромен Молинанинг таъкидлашича, Франция терма жамоаси мураббийлар штаби Паварни танқид қилган, аммо футболчи буни қабул қилмаган ва бунга жавобан ўзини ёмон тутган. Бу терма жамоа мураббийларини ғазаблантирди, чунки улар баъзида Павар ўртача ўйин намойиш этишига қарамай, уни бир неча йил давомида ҳимоя қилиб келган.

Захира ўриндиғида Павар жамоадошлари ҳақида ноўрин фикрларни билдирган. Бу айниқса, финалда яққол намоён бўлди. Франция 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин давомида Павар ва Дешам ўртасидаги зиддият яна кучайди ва улар суҳбатда бир-бирини қўпол сўзлар билан "сийлаган".

Паварнинг ишга бўлган муносабати Франция терма жамоасининг кийиниш хонасида нохуш муҳит яратди.

Бундан ташқари, терма жамоанинг баъзи футболчилари Павар ечиниш хонасида эшитган гапларини ўзи билан яқин алоқада бўлган таниш журналистларига тарқатаётганига ишонишади.

"Бавария" ҳимоячиси Франция ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда дастлабки дақиқаларданоқ майдонда ҳаракатланди ва 89 дақиқа ўйнади. У турнирнинг бошқа барча ўйинларини захирада ўтказди ва ҳатто захирадан ҳам майдонга тушмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика